Юртимизда Covid-19 вирусининг кенг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича карантин эълон қилинди. Бу даврда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш ниҳоятда муҳимдир. Бундай синовли пайтларда электоратимиз вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш учун барча даражадаги партия ташкилотлари, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашлари депутатлари ҳамкорликда кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.
Ушбу хайрли ишларда Қорақалпоғистонлик депутатларимиз ҳам фаол иштирок этишяпти. 14-"Чибукли" ҳамда 15-"Шўрахон" сайлов округларидан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари З.И.Абдуллаева, С.Гичгелдиевалар томонидан Тўрткул тумани "Оқбошли" ҳамда "Оққамиш" ОФЙ худудларида кам таъминланган, боқувчиси йўқ фуқаролар ҳолидан хабар олишдилар ва уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Ўзбекистон ХДП Нукус шаҳар кенгаши ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари Нукус шаҳри “Наурыз” МФЙ ҳудудида “Коронавирусни биргаликда енгамиз!” шиори остида хонадон эгаларига уйда қолишлари ва ниқобсиз юрмасликлари барча шахсий гигиена коидаларига амал қилишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб боришди. Хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Яна бир қорақалпоғистонлик депутатимиз Чимбой туман кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари З.Ержанова, туман мудофаа бўлими билан биргаликда тумандаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди ва уларга карантин даврида белгиланган тартибларга амал қилиш бўйича тушунтиришлар берди. Шунингдек, электоратимиз вакилларига гигеник воситалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Барчамиз учун синовли даврда Ўзбекистон Халқ демократик партияси юртдошларимизга уйда қолишларини, карантин тадбирларига тўлиқ амал қилишларини, ўзлари ва олила аъзолари соғлиғига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз. Барча даражадаги депутатларимизга шундай савобли ишларни давом эттиришда куч-қувват, соғлик тилаймиз.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.