Ўзбекистон ХДП фаоллари умумхалқ хайрия ҳашарида муносиб қатнашмоқда

Бугун мамлакатимизда халқимизнинг ўзига хослиги ва анъаналарини ифода қилувчи меҳр-мурувват, инсонийлик ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган ҳашар фаоллик ва уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Ушбу жараёнда эрта тонгдан Ўзбекистон ХДП фаоллари ҳамда масъул ходимлари алоҳида тайёргарлик асосида ўтказмоқда.

Зеро, ҳашарлар пайтида маҳалла ҳудудлари, гузарлар, кўчалар, идора, ташкилотларни ҳамда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни тартибга келтириш, ёлғиз қариялар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, жамият тафаккурининг янгиланишида муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, ҳашар минг йиллар мобайнида кишилар ўртасидаги бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилади.

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш мақсадида жорий йилнинг 17-18 август кунлари ўтказилаётган умумхалқ ҳашари юртимизни янада файзли бўлишида ўзига хос вазифани ўтамоқда.

Шу муносабат билан умумхалқ хайрия ҳашари мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги идора ва ташкилотларида бўлгани каби, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

 – Ҳашар инсонларга меҳр-оқибат, одамийликдан сабоқ берувчи бебаҳо тарбиявий аҳамиятга эга тадбирдир. У ўзаро меҳр-оқибат ришталарини, боғлайди, – дейди Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходими Нигора Мадихонова. – Анъанага кўра, бу галги хайрия ҳашарида ҳам кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват ёрдамлари кўрсатилиши билан алоҳида аҳамият эгадир.

Шунингдек, бу каби хайрли ишларни мунтазам давом эттириш ҳар бир ҳашар иштирокчисининг кўнглида мақсад қилинган бўлса ажаб эмас. Мамлакатимиз обод бўлиб, кўнгиллар нурафшон бўлиб борайверсин.

← Рўйхатга қайтиш