Пандемияни енгишда бирлашайлик, яқинларимизни, ўзимизни асрайлик

 

Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирусга қарши кураш борасида масъул идора ва ташкилотлар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари томонидан ижобий ишлар амалга оширилаётганини барчамиз кўриб турибмиз.Айниқса Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, глобал хавф-хатарлар даврида мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур Фармон билан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, унинг манбаларининг аниқ белгиланди.

Албатта, барчамиз,ушбу чоралар халқимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириб, бугунги мураккаб вазиятдан ортиқча қийинчиликларсиз олиб чиқишга қаратилган.

Пандемиядан халқимизни ҳимоя қилиш мақсадида, давлатимиз дунё тажрибасидан келиб чиқиб, барча чора-тадбирларни зудлик билан амалга оширмоқда. Тезлик билан 3 та янги клиника муддатда қурилиши тугалланмоқда. Хабарингиз бор, бугунги кунда, Юқори Чирчиқ туманида дастлабки объектлар қурилиб фойдаланишга топширилди ва клиникада карантинга сақлаш мақсадида хориждан олиб келинган юртдошларимизни қабул қилиш жараёни бошланди.

Бундан ташқари, карантин амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулига мослаштириш учун ҳамма шароитлар яратилди.

Афсуски, амалга оширилаётган шунча чора-тадбирларга қарамасдан, белгиланган санитария-эпидимиология қоидаларига амал қилмасдан ўзини ва бошқаларни хатарга қўяётганларни ҳам кўраяпмиз.

Шу сабабдан Ўзбекистонда белгиланган, дунёдаги барча тиббиётчилар томонидан тан олинган тавсияларни мукаммал бажармасак, яқинларимизни, энг қадрли инсонларимизни ҳимоя қилаолмаймиз.

Шундай экан, барчамиз бирлашиб, ушбу ҳолатни жиддийлигини инобатга олишимиз, тўла англамоғимиз шарт ва барча тиббий қоида ва йўриқларга қатьий амал қилмоғимиз керак. Бу билан биз давлатимизга, ҳукуматимизга пандемияни енгишга ёрдам берган бўламиз.

Шу билан бирга ушбу даврда иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадларининг кескин пасайиб кетишининг олдини олиш масалалари биз парламент аъзоларининг ҳам доимий назорати остида бўлади.

 

Феруза ЭШМАТОВА,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.

← Рўйхатга қайтиш