Ҳозир ҳаммамиз курашувчан кайфиятда бўлишимиз зарур

 

Бугун юртимиз карантин ҳолатида қолмоқда. Бундай ҳолатда иқтисодиёт тармоқлари жиддий йўқотишга учрайди. Корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқариш марказлари жиддий иқтисодий зарар кўради. Бу албатта биринчи навбатда халқнинг турмуш тарзига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Айниқса бозорларда, турли хил кафеларда, автосервисларда кунбай маош эвазига ўз оилаларини боқаётган фуқароларимизга жиддий молиявий талофат кўрсатиши аниқ.

Буни олдини олиш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш борасида давлат томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, бундай оғир вазиятда кунбай меҳнат эвазига турмуш кечирадиган қатламни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатишмиз лозим.

Синовли кунларда ўзини эҳтиёжманд қилиб кўрсатиб боқимандалик кайфиятига берилиб, беғараз ёрдамларни бировнинг ризқига кўз олайтирадиган ноинсофларга бериш мақсадга мувофиқ эмас.

Кузатиб турибмизки, кейинги кунларда айниқса картошканинг нархини яна сунъий ошириш ҳолатлари юзага келмоқда. Бундай инсофсиз олиб-сотарларга нисбатан янада қатъий курашиш лозим. Албатта, депутатларимиз ва халқимизнинг ўзи ҳам жамоатчилик назорати принципларини қўллаши лозим. Шундагина масъул органларга бу каби инсофсиз олиб-сотарларга нисбатан курашда ёрдам бўлади.

Умуман, карантин қоидаларига риоя қилинмаслиги, нарх-навонинг оширилиши билан боғлиқ ҳолатларига қарши жамоатчилик ҳам фаол курашиши керак. Ҳозир ҳаммамиз курашувчан кайфиятда бўлишимиз зарур. Бу руҳий тетикликни оширади.


Акмал ТУРСУНБОЕВ,

ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи

← Рўйхатга қайтиш