“COVID-19” га қарши курашда барчамиз ҳамжиҳатмиз

 

Халқимиз оғир синовли кунларни бошидан ўтказмоқда. Мулоҳазалар аввалида Юртбошимизнинг халқимизга мутахассислар кўрсатмасига амал қилиш, карантин қоидалари,тартиб интизомга қаътий амал қилиш юзасидан учинчи маротаба мурожаат қилганлигини алоҳида эътироф этаман. Бу шунчаки даъват эмас, халқини саломатлигини асраш йўлида барчани огоҳ бўлишга чақирди. Йиғилишда ҳар бири фуқаронинг саломатлиги мен учун муҳим деди. Бу жуда катта жасорат.Баъзи давлатларда бу балога қарши кураш суст кечмоқда. Шахсий гигена қоидаларига амал қилинса ўтиб кетади қабилида иш олиб борилмоқда. Бу борада муҳтарам Юртбошимиз томонидан қатор фармон ва қарорлари эълон қилинди. Учинчи маротаба мурожаати эълон қилинди. Мутасадди ташкилотларга чора тадбирлар,вазифалар, кўрсатмалар берилди. Натижада,шифокорлар метин ирода билан пандамеяга чалинганлар саломатлигини секин аста тикламоқда. Ҳатто, бир нечтаси шифоркорларнинг меҳнати билан ҳаётга қайтарилди. Уларнинг чин манода бугунги кун қаҳрамони дейишимиз мумкин.

Биз бу синовдан ёруғ юз билан ўтамиз, албатта! Шуни англаш лозимки, ваҳима ва хавотир вирус таҳдидини енгиллатмайди, балки бу васваса ҳаётимиз ва мустаҳкам ишончимизга, азалий қадриятларимизга путур етказиши мумкин.

Унутмайлик, халқимизнинг минг йилликлар синовидан ўтган тажрибаси бор: Иймон-эътиқод, илм-маърифат, ҳамжиҳатлик, шукроналик , қадр-қиммат, ўзаро ҳурмат, ҳалоллик ва садоқат барча замонларда инсоният бошидан бало-қазо ва офатларни аритиб келган.Бугун ҳам бизга ана шундай собит эътиқод ва сабр-қаноат, мустаҳкам ирода ва қатъиятлилик керак. Келинг, азизлар, ўзимизни англайлик, ўзлигимизни топайлик. Зеро, инсоннинг энг биринчи тарбиячиси ўзидир.

Ватани, оиласи, болалари учун қайғуришни ҳаётининг мазмуни деб биладиган матонатли халқимиз учун синовни енгиш йўлида бирлашиш, ўзаро тушуниш ва сабрли бўлиш давридир. Бу давр ичида биз ҳуда-беҳуда ваҳимага тушмасдан карантин қоидаларига риоя этиши шарт. Тиббий ниқоб ва қўлқопдан фойдаланиш, имкон қадар кўчага чиқмаслик лозимлиги барча оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали тез-тез таъкидланмоқда. Бу таъкид эса бугунги кунимизнинг энг муҳим нуқтасига айланиши шарт.

Яхши-ёмон кунида бир-бирига биродарлик қўлларини узатаётган азиз замондошлар! Меҳнаткаш ҳамюртлар, бугун сизнинг бир-бирингизга қилган энг катта яхшилигингиз – бу ўзингизни асрашингиз, оила аъзоларингизга эътиборли бўлишингиз, шахсий гигиена қоидаларига амал қилишингизга боғлиқ.

Уйда қолинг, юртдошлар! Бу сизнинг нафақат ўз яқинларингиз, балки юртни, Ватанимизни дунёни қутқариш йўлидаги бурчингиздир.

 

Зулфия ТУЙЕВА,

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси.

← Рўйхатга қайтиш