Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг мурожаати

 

Ҳурматли ватандошлар!
 
Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида халқимизни коронавирус пандемиясидан сақлаш, иқтисодиёт тармоқларини юзага келадиган молиявий зарарлардан ҳимоялаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож юртдошларимизни янада қийин ҳолатга тушиб қолишдан асраш бўйича барча зарур чоралар кўриляпти.
 
Ҳар биримиз касалликни жамоамизга, оиламизга олиб кирмасликка масъул ва жавобгармиз. Аҳоли ўртасида ваҳима ва саросима гапларни тарқатишга йўл қўймаслигимиз лозим.
 
Ўзбекистон Халқ демократик партияси халқ манфаатларини ҳамма нарсадан устун, деб билади.
 
Ушбу синовли кунларда фарзандларимиз билан бирга масофадан таълим олиш, китоб ўқиш, уй ва баҳорги юмушларни бажариш орқали оиламиз фаровонлиги ва ватанимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган бўламиз.
 
Азиз юртдошлар!
 
Барчамиз белни маҳкам боғлаб, муҳтарам Президентимиз атрофида жипслашиб, бир-биримизни асраб-авайлайлик. Шундагина бу синовли кунларни биргаликда енгиб ўтамиз.
 
← Рўйхатга қайтиш