Дунёдаги содир бўлаётган барча кўнгилсизликлар, бу аввало, инсон кўнглига йўл топа олмасликдир.Токи инсон ҳар бир воқеа ва ҳодисаларга чин кўнгилдан муносабатда бўлмас экан, бирор нарсани тушунтириш қийин кечади. Шунинг учун ҳозирги кунда жуда кўплаб айтилишу чақириқларга қарамай, бепарво бўлиб юрганлар, афсуски топилади.
Ислом динимиз бу поклик дини эканлиги, озодалик, сарамжонлик биринчи навбатда эканлиги, бундай вақтинчалик синов даврида инсонлар бир-бири билан меҳр оқибатли, хушмуомалали бўлишлари зарур.
Бутун ер юзини даҳшатга солган, халқлар учун бирдек синов келган COVID-19 –пандемияси кўплаб инсонларининг ҳаётига завол бўлиб, яна кўплаб инсонларининг соғлиғига хавф солмоқда. Оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган кичик бир вирус биз унитиб қўйган кўплаб Аллоҳнинг неъматларини эсимизга солиб қўймоқда. Биринчи навбатда хотиржамлик ва саломатлик нақадар улуғ неъмат эканлигини яна бир бор англадик. Ниқобсиз нафас олиш ҳам бир неъмат экан. Бир-биримиздан хавфсирамай, чўчимасдан саломлашишни айтманг. Кўча-куйда хизмат юзасидан юрганларни четдан кузатсангиз, ўз эҳтитётини қилиб бош чайқаб қўйганлар бағрига босиб сўрашиш қадрига етаётгандир деб ўйлайсан. Ҳатто қариндошлар орасида ҳам ўзини эҳтиётини қилиб, қўлини кўксига қўйиб хол аҳвол сўрашмоқда-я. Айниқса, фарзандларимизнинг мактабга бориши, хавотир ва безовталиксиз сайир қилиши, бозордан кийим танлаб, нархи устидан талашиб-тортишиб харид қилишнинг ҳам гашти ўзгача экан.
Бу синовли кунлар ҳамюртларимизни саҳоват, ҳайрия йўлида ҳам бирлаштирмоқда. Ижтимоий тармоқларга кирсангиз, имконияти борлар озиқ –овқат билан, имконияти йўқ эса УЙДА ҚОЛИНГ шиорига амал қилишни маслаҳат бераётганлигини ҳар сонияда ўқийсиз. Асли бу ҳам бир сабоқ. Ўтмишда бунданда оғир кунларни бошимиздан ўтказган халқмиз. Тархи битикларида меҳр оқибат, сабр-қаноат каби қадриятларимиз бизни ўша қаҳатчиликдан омон чиқарганлиги ёзилган.
Бугун барчамиз уйда қолиб, ўзимизни асраш орқали оиламиз, маҳалламиз, Ватанимизни асраймиз. Эҳтиёжмандларга кўмак берсак, бирлашсак ўсиб келаётган ёш авлодга ҳам ибрат бўлади. Инсон гуноҳлардан эзгу амаллари орқали, ҳайир-саҳовати орқали форих бўлади. Бугунги синовли кунларда бир кишига ёрдам қўлини узатиш инсонийлик бурчдир. Ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, муҳтожларга ёрдам бериш ўзбек ҳалқига хос азалий қадриятлардан бири ҳисобланади. Хадисларимизда “Савоб ишни ҳар ким қилиш керак, савоб ишни ҳар кун қилиш керак” деган нақл бор.
Бугунги синовли кунларда ҳиммати баланд инсонлар сафи кенгайиб бормоқда. Халқ депутатлари Бекобод шаҳар кенгашига сайланган депутатларимиз, саховат пеша ҳомийларимиз томонидан Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи ёлғиз кексалар, аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва карантин сабабли ишламасдан уйда қолган оилаларни қўллаб- қувватлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб, уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда. Ҳар биримиз баҳоли қудрат ёрдам қўлларимизни чўзаяпмиз. Бу қийинчилик кунларидан эсон омон ўтиб олишимизга ишонамиз.
Бугунги кунда шарафли аммо, жудда катта масъулият талаб этадиган касб эгалари тиббиёт ходимларининг фидойи меҳнати, дунёга таҳдид солиб турган коронавирус инфекциясига қарши қаҳрамона кураши бутун халқимиз томонидан эътироф этилмоқда. Шундай юртимиз бошига тушган оғир кунларда соғлиғини, ҳаётини гаровга қўйиб, Ватан, халқ учун хизматга бел боғлаган ўз касбининг фидойи инсонларига таъзим қиламиз!
Дунёни ларзага солиб турган коронавирус пандемиясининг хавф хатари, инфекциянинг тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишларда, юртдошларимиздан тартиб-интизом ва амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга ҳамда зарурият бўлмаса кўчага чиқмасликка, ваҳимага берилмасликка чақирамиз.
Огоҳлик ва уйда ўтириш ҳамда шифокорларнинг берган тавсияларига тўлиқ амал қилиш барчамиз учун бош масала бўлмоғи лозим!
Буюк алломаларимиздан Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Синонинг сўзларига амал қилишимиз даркор. “Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғлиқдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир”.
Хотиржам бўлинг сиз кутган осойишшта кунларга оз қолди. Саломатлигингизни асрашга ўзингиз масъул эканлигингизни унутманг!
Алим ТЎЙЧИЕВ,
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати,
Ўзбекистон ҚАҲРАМОНИ.