Карантин нафақат синов, балки имкониятдир

 

Коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни барчамиз ташвиш билан кузатиб турибмиз. Президентимиз аҳолининг соғлиги ва рўзғорини бу балонинг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш мақсадида, зарур чора-тадбирларни белгилаб бермоқда.

Халқимиз қийинчиликларни ҳамиша ўзининг бирдамлиги, донолиги, сабр-матонати ва юксак маънавияти билан енгиб ўтган. Бу бир имтиҳон, ҳар биримизнинг она юртимизга муҳаббатимиз, ўз соғлигимиз ва яқинларимизга эътиборимиз нечоғлик экани синовдан ўтмоқда.

Бу бир имконият. Ўз-ўзимизга, ўзлигимизга четдан назар ташлаб, йўл қўйган хато-камчиликларимизни тафтиш қилиш учун. Юрагимизни, қалбимизни бемаъни ҳойи ҳавас, беҳуда вас-васаю талвасалардан поклаб олиш имконияти...

Уйда қолиб, рўзғоримизни сарамжон-саришта тутиб, китоб ўқиб, билимимизни бойитайлик. Уйда туриб дунёни кузатиб, тегишли хулосалар чиқарайлик. Соғлик ва хотиржам кунлар қанчалар олий неъмат эканлигини англаб етайлик.

Халқимизнинг соғ-омонлиги йўлида куйиб ёнаётган, фидойи Президентимизга, ҳукуматимизга, кеча-кундуз ишда қолиб, вирусга қарши мардонавор курашаётган шифокорларимизга, карантин тартиб-тамойилларини таъминлаш учун, сергаклик ва қатъият билан хизмат қилаётган ҳуқу-тартибот идоралари ходимларига яқиндан ёрдам берайлик. Биздан кўп нарса талаб қилинаётгани йўқ.

Бизнинг соғлигимиз учун қайғуришиб, уйда ўтиришимзини мутасаддилар илтимос қилишаяпти. Ўзимиз ўзимизга эътиборли бўлиб, ўз соғлигимизни ҳимоялаб, жонажон Ватанимиздан коронавирус балоси тезроқ даф бўлишига ҳисса қўшайлик.

Худо хоҳласа, бу синовли кунлар ўтиб кетади. Вақти келиб, хавфли вирусга қарши виждонан курашганимиз, ғалабага ҳисса қўшганимиз билан фахрланиб юрайлик, азизлар!


Мавжуда ҲАСАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш