Ўзингиз ва оила аъзоларингизни асранг!

 

Ўзбек халқи азал-азалдан ўзининг инсонийлиги, бир-бирларига оғир кунларида ёрдам қўлини чўзиши, шу билан бир қаторда ватанпарварлиги билан бошқалардан ажралиб турган. Бугунги кунда дунёдаги барча мамлакатлари оғир ҳамда синовли кунларни бошдан кечирмоқда.

Эрталабдан телевидение, газета, интернет сайтларига эътибор қаратсак каронавирус тўғрисида маълумотлар бериб борилябди. Дунё экспертлари томонидан яратилган каронавируснинг купайиш даражаси онлайн тарзда кузатиб борувчи сайтга 30 март куни кириб юқори даражадаги сонларни ўзим учун белгилаб қўйган эдим. Шу кунги маълумотларда дунё бўйича 740 157 нафар бўлган бўлса, Ўзбекистонда 149 нафарни ташкил этган. Бугун бу рақамлар 1 350 523 нафарни, Ўзбекистонда 800 нафардан ошди. Бу қисқа давомида эътиборсизлик, белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмаслик оқибатида вируснинг тарқалиш бутун дунёда шу даражага келиб қолгани ачинарли ҳолат.

Жорий йилнинг 3 апрель куни телеведение орқали каронавирус пандимияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича видеоселектр йиғилиши олдидан Президентимизнинг жонкуярлик билан халқимизга қилган мурожаатида вазиятнинг қанчалик оғир эканлигига яна бир бор амин бўлдик.

Коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни куришликни, аммо бу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари, бир мушт бўлиб ҳаракат қилиши керак. Касалликни махалламизга, оиламизга, уйимизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз маъсул эканлигимизни алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Хукуматимиз томонидан пандемияга қарши курашиш мақсадида, Республикамизнинг Зангиота туманида 10 минг ўринли 2 та вирусология шифохонаси, 245 мингта тест, 700 мингга яқин ҳимоя воситалари олиб келиниб, даволаш муассасаларига етказилганлиги ҳамда бу ишлар яна давом эттирилаётганлиги қувонарли ҳолат.

Мурожаатномада алоҳида қайд этилган Ўзбекистон ХДП электоратимиз бўлган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида, йил якунига қадар чет давлатларда келтириладиган ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарларини учун божхона божи ва акциз солиқларининг бекор қилиниши аҳоли учун бир қатор енгилликлар ҳамда маҳсулотларни муқобил нархларда сотиб олиш имкониятини беради.

Шунингдек, жорий йил март-июнь ойларида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш учун қўшимча мурожаат ва ҳужжатлар талаб этилмайди. Улар автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилганлиги, мамлакатимзда истиқомат қилаётган 600 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилинишига эришилади. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб берилиши мамлакат раҳбарининг эътиборидан ҳеч ким четда қолмаслигининг яна бир бор далили эмасми?

Партия ташкилотларимиз ҳам синовли кунларда электорат орасида уларнинг муаммоларига ечим топаяпмиз. Вилоятимизнинг олис-олис ҳудудларида партия гуруҳларимиз ижтимоий ҳимояга ҳақиқатдан ҳам жуда муҳтож бўлган оилалар рўйҳатини комиссияга тақдим қилиб, озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишга кўмаклашаяпмиз. Бундан ташқари, партия депутатлик гуруҳларимиз ўз сайлов округларида қийналиб қолган фуқароларга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар, ниқоблар, шахсий гигеник воситаларини тарқатилаяпти. Бирорта партия фаоллари четда томошабин бўлиб тургани йўқ. Кимдир чорава сўйиб тарқатаётган бўлса, бошқаси томорқасига экин экиш учун кўчатлар ҳадия қилмоқда.

Умуман олганда, бугун давлатимиз раҳбари ва хукуматимиз томонидан мамлакатимизда коронавирус тарқаб кетмаслиги учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Бу белгиланган чоралар, халқимизни эртасини, келажагини уйлаб амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини беради.

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят кенгаши депутатлари ҳам ўз сайлов окуругларида уйма уй юриб, пандемиянинг олдини олиш, карантин қоидаларига риоя қилиш тўғрисида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Халқимиз оғир кунларни бошидан кечираётган бўлсада руҳи тетик. Кундалик юмушлари билан банд. Яқин кунларда яна осойишта ҳаётга қайтамиз. Бунинг учун ҳозирги карантин қоидаларига қаътий амал қиилишимиз,бир мушт бўлиб бирлашишимиз шарт. Осойишта ҳаётни истасангиз бунга амал қилинг. Ўзингиз ва оила аъзоларингиз соғлигини асранг.


Холбек ДЖАЛОЛОВ,

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят кенгаши депутати.

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш