Ҳаёт бизга кафолат эмас, имконият беради

 

Кўчада нотаниш бир йигит мени бехос саволга тутиб қолди:

- Ҳамонки, инсон тақдири ҳали туғилмасидан илгариёқ белгилаб қўйилган экан, ёмоннинг яхши бўлишига ҳаракат қилмоғи беҳуда эканда?

Масалани тушунтириб беришга зарур илм каминада етарли бўлмаса-да, савол берилган, жавоб кутилмоқда эди. Ақлим етганича дедимки:

- Ҳа, кишининг тақдирини Аллоҳ ҳали туғилмасидан илгариёқ белгилаб қўйгандир. Аммо кишининг рўпарасида икки йўлни ҳам берган: бири - ҳидоят, иккинчиси - залолат. Бу йўллардан бирини танлаш учун эса унга ақл, зеҳн ва фаросат ҳам берилган. Айни чоғда бу ақлни қувватлантирувчи каломини ҳам туширган ҳамда ҳидоят билан залолатни фарқлашларида тўғри йўлни кўрсатсин, деб бандалари орасидан ўзининг расулини ҳам белгилаб қўйган...

Абдулла Авлоний ҳазратлари ёзган эканлар: «Боланинг саломати ва саодати учун яхши тарбия қилмак - танини пок тутмак, ёш вақтидан маслакини тузатмак, яхши хулқларни ўргатмак, ёмон хулқлардан сақлаб ўсдурмакдир. Тарбия қилувчилар табиб кабидурки, табиб хастанинг баданидаги касалига даво қилгани каби тарбияни боланинг вужудидаги жаҳл маразига «яхши хулқ» деган давони ичидан, «поклик» деган давони устидан беруб, катта қилмак лозимдур. Ҳукамолардан бири: «Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатларнинг тинч ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдур», демиш. Шариати исломияда ўз болаларини яхшилаб тарбия қилмак - оталарга фарзи айн, ўз миллатининг етим қолган болаларини тарбия қилмак фарзи кифоядир...»

Энди бизларни бир масала кўп ўйлантиради: тарбиячи ким? Ота-онами, мактаб муаллимларими? Фақат бир нарсани таъкидлаймиз: бола «сен тарбиялашинг керак», деб гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа оширадиган копток эмас. Фарзанд тарбиясига ота-она масъул, мактаб эса бу соҳада кўмакчи. Ҳа, айнан шундай. Чунки фарзанднинг оилада олган тарбиясига қараб ота-онасига роҳат ёки жазо келтиришини ҳамма билади.

Адибимиз Тоҳир Малик асарини ушбу сатрларини ҳозирги коронавирус пандемияси даврида ота-оналаримиз йўл кўйган бўшлиқни тўлдириш учун фурсат эканини ҳис этиб, фарзандларимиз тарбиясига эътиборни кучайтириш учун вақтни бир иноят деб қараб, карантин кунларида фарзандларимиз орзу ниятларига қулоқ тутайлик, келажагимиз бўлган ёшларимиз тарбиясига кеч қолмайлик. Уйда қолиб фарзандларимиз тарбияси билан шуғулланайлик.


Муқаддас ЎРОЗАЛИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш