Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳмонов ўзи сайланган ҳудуд – Вобкент тумани "Шакаркент" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг томорқаларидан фойдаланиш, иш билан бандлиги, камбағал ва эҳтиёжманд оилалар, “COVID-19” коронавируси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин тартиб-қоидаларига қай даражада амал қилинаётганлиги мутасаддилар томонидан ўрганилди.
Шерзод Раҳмонов раҳбарлигида ҳудудда мавжуд аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда ерларни экишга тайёрлаш ҳолати, агротехник тадбирларнинг амалга оширилиш ҳолатини кўрди.
Гуруҳ аъзолари ҳудуддаги Қудратилло Ҳайитов ва Қудрат Мажидовлар хонадонида ташкил қилинган 4 сотихли иссиқхонани кўздан кечиришди.
Қудратилло Ҳайитов ва Қудрат Мажидовлар ҳозирги кунда уйда бекор ўтирмай оилавий бўлиб иссиқхонада помидор, бодринг каби полиз экинлари ва лимон мевасини парвариш қилаётгани ҳаммани бирдек хурсанд қилди.
Шундан сўнг Шерзод Раҳмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи ҳудуддаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд II-гуруҳ ногиронлари Д.Набиева, Х.Хожиева, А.Ражабова ва М.Мажидованинг хонадонларида бўлганида улар томонидан бир қанча муаммолар ўрганилиб, тумандаги Томарқа ер хизмати раҳбари С.Зиёдуллаевга ва Аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари А.Ҳасановга ёрдам бериш учун тавсиялар берилди.
Аҳолига карантин қоидаларига риоя қилиш, ҳовлидан чиқмасдан томорқадан унумли фойдаланиш тушунтирилди.
Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари бунинг учун жарима жорий қилинаётгани ҳақида огоҳлантирилди.
Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир аъзога (оилага) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари (2 230 000.0 сўм) миқдоригача – енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун «Вобкент марказий томорқа хизмати» МЧЖ, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида беғараз қайтариб олмаслик шарти асосида субсидиялар тўланиши ҳақида маълумот берилди.
Вобкент туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати.