Мустақиллик энг улуғ неъмат

Мустақиллик байрами арафасида ўтган даврда мамлакатимиз босиб ўтган йўлга назар ташлаб, эришилган ютуқларни таҳлил қилиш анъанага айланган.

ЎзХДП Яшнобод туман кенгаши ташаббуси билан мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида бу ҳақда алоҳида таъкидланди. Туман партия кенгаши масъуллари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий диагностика поликлиникаси ходимлари барча соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлар ҳамда инсон манфаатини таъминлашга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида фикр алмашишди.

ЎзХДП Яшнобод туман кенгаши раиси Озода Бузурукходжаева мустақиллик йилларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг ҳаётимиздаги самараси, юртимиз тинчлиги, уни асраш ва мустаҳкамлаш масалалари ҳақида гапирди. Поликлиника бош шифокори ўринбосари Гулчеҳра Алимуҳамедова тиббиёт соҳасини ислоҳ этиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр билдиришди.

Тадбир давомида сўзга чиққанларнинг ҳар бири мустақиллик қадрини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида янада кенгроқ тарғибот қилиш зарурлигига эътибор қаратди.

Тадбир сўнгида партия сафига янги қабул қилинган аъзоларга партия гувоҳномалари тантанали равишда топширилди ва муассасада янги Бошланғич партия ташкилоти тузилди.

 

Нодира ГАФФУРОВА,

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши сектор мудири.

← Рўйхатга қайтиш