Хотира азиздир, қадр муқаддас

 

Инсон қадри улуғ, хотираси ҳамиша сарбаланд юртда яшаймиз. Айниқса, тинчлик учун курашган, бугунги фаровон кунларимиз учун жанггоҳларда жон бериб, жон олиб, кўксини қалқон қилган ватандошларимиз ҳар бир юртдошимиз қалбида мангу яшайди. Бугунги кунда ҳат бўлганларига катта эҳтиром ва эътибор кўрсатилади. Зотан, инсон, халқ, миллат тарихий хотира билан тирик ва барҳаётдир.

Раҳим бобо Илясов 1925 йилда туғилган. Урушнинг юрак дош бермайдиган қонли, оловли воқеаларига гувоҳ бўлганида у ҳали ёш йигит эди...

Аёвсиз жангга мен билан бирга кирган қанчадан-қанча дўстларим, ўртоқларим, ватандошларим оиласи бағрига қайтмади. Орадан йиллар ўтса-да, айрилиқ яраси унутилмаскан... Шукрки, бугун фарзандларимиз, невараларимиз бағримизда соғ-омон, осмонимиз мусаффо. Тинчлик бўлса, яқин кишиларимиз ёнимизда бўлса, энг катта бахт шу аслида, – дейди Раҳим бобо.

Раҳим бобонинг оиласида 4 нафар фарзанд вояга етди. Бугун фарзандлар, неваралар қуршовида, тинчлик, фаровонлик ҳукмрон кунларда кексалик гаштини сурмоқда. Ҳар гапида шу кунлар учун шукрона айтади, невараларига бу кунларни қадрига етиш кераклигини, унга муносиб бўлиш лозимлиги кўп таъкидлайди. Юртимизга тинчлик, омонлик сўраб, дуо қилади. Бор бўлинг, бобо. Қўлингиз дуода экан, юртимизни Яратганнинг ўзи қўллайди, бунданда баланд марраларни забт этамиз. Сизларга муносиб бўлиш бизнинг бурчимиз.


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш