Жамоатчилик фикри давлат миқёсидаги қарорларга асос бўлади

 

Синовли кунларда мамлакатимиз Президенти деярли ҳар куни халқимиз учун манфаатли бўлган бирор янгилик яратяпти, ҳар бир ҳужжат минглаб, миллионлаб юртдошларимизни қувонтиряпти. Жамоатчилик палатасини ташкил этиш ҳақидаги фармон ҳам давлатчилигимиз тарихидаги муҳим ҳужжатлардан бири бўлди.

Мазкур фармондан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштириш, жойларда ва соҳаларда фуқаролик жамияти институтлари ҳамда жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, уларнинг ечими бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси палаталари ва Ҳукуматга таклифлар киритиб бориш экани эътиборга лойиқ.

Шу билан бирга, давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини кучайтириш, уларга услубий ва бошқа амалий ёрдам кўрсатиш, қонун ижодкорлиги сифатини тубдан яхшилашга кўмаклашиш, жумладан, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта долзарб масалаларга доир ҳужжат лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, уларни жамоатчилик билан маслаҳатлашув ва эшитувлар асосида такомиллаштиришга кўмаклашиш вазифалари кўзда тутилган.

Фармон билан фуқaрoлaр, нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри, oммaвий axбoрoт вoситaлaри вaкиллaри вa блогерларни сўз эркинлиги, фуқaрoлaрнинг axбoрoт олиш ва тaрқaтиш ҳуқуқини aмaлгa oшириш, ахборот эркинлиги кaфoлaтлaрини тaъминлaш бўйича муҳoкaмaларга жaлб этиш ҳамда мазкур масалаларга оид амалий таклифлар ишлаб чиқишга хам алоҳида эътибор қаратилган.

Жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш, “жамоатчилик эшитуви”, “жамоатчилик экспертизаси”, “жамоатчилик мониторинги” каби таъсирчан замонавий назорат шаклларини амалда жорий этиш кўзда тутилган.

Халқ дипломатияси” институтини ривожлантириш, жумладан, мамлакат ташқи сиёсатининг устувор вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш, унинг нуфузли халқаро рейтингларда эгаллаган ўрнини яхшилашда фуқаролик жамияти институтларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда хориждаги ватандошлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, нодавлат нотижорат ташкилотларига халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш ҳам фармондаги энг долзарб вазифалардан биридир.

Бу фармондан кўзланган эзгу мақсад қай даражада рўёбга чиқиши фақат Жамоатчилик палатасига боғлиқ эмаслигини ҳисобга олишимиз зарур, деб ўйлайман. Нодавлат ташкилотларнинг таҳлилий таклифлари, халқимизни ўйлантираётган тизимли муаммоларга ўз вақтида чуқур эътибор қаратилиши кўп жиҳатдан биз, депутатларга, Олий Мажлис палаталари қатъиятига ҳам боғлиқ, деб ўйлайман.


Умуман, Жамоатчилик палатаси мамлакатимизда демократик жамият қурилишида халқимиз иштирокини янги поғонага олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.


Дилбар Мамаджанова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш