Хайрли тадбирлар давом этмоқда
Ўзбекистан ХДП Кўрғонтепа туман Кенгаши депутатлар билан биргаликда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Туман партия кенгаши ҳамда депутат Шавкатбек Билолов тадбиркорлар ҳомийлиги асосида коронавирус пандемияси даврида эхтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган омборхонадан Деҳқончек, Тўрачек, Озод, Бирлик, Султонобод , Дардок маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишди. Бундай хайрли тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда изчил олиб борилмоқда.