Кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда
Термиз шаҳар "Термиз-Тезкор-Қурилиш" ихтисослаштирилган таъмирлаш қурилиш ташкилоти бош директори, халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгаши депутати Ҳайитали Алламуродов Термиз туманидаги «Наврўз» маҳаллласидаги ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга хайрия эҳсони орқали озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.
***
Ўзбекистон ХДП Узун туман кенгаши, Халқ депутатлари Узун туман кенгаши депутати К.Бозоров ва туман ИИБ ҳамкорликда "Кўнгиллилар жамоаси" лойиҳаси асосида ўзи сайланган 24-сайлов округидаги 100 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия эҳсони сифатида тарқатишди. Халқимиз бу каби эътибордан мамнунлигини билдиришмоқда.