Ўқитувчи мактабни бошқаришда иштирок эта оладими?

 

Соҳадаги ўзгаришларнинг самарасини шахсан мен халқ таълими тизимига 13 мингга яқин эркак ўқитувчиларнинг қайтганлигида кўрдим.

Педагог ходимлар меҳнати рағбатлантирилиб, уларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар оширилди. Чекка ҳудудлардаги кадрлар етишмаслиги масаласи ҳам босқичма-босқич ўз ечимини топиб бормоқда.

Мазкур ислоҳотларни янада мустаҳкамлаш мақсадида янги таҳрирда қабул қилинаётган “Таълим тўғрисида”ги Қонунда педагогик ходимларнинг касбий шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимоясида эканлиги, шунингдек, педагогик ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга ҳамда хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаслиги мустаҳкамланмоқда.

Янги таҳрирда педагоглар учун бир қатор ҳуқуқлар берилмоқда. Ҳусусан, таълим ташкилоти фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишда, шу жумладан, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали иштирок этиши, таълим ташкилотининг устави (таъсис ҳужжати)да белгиланган тартибда уни бошқаришда, шу жумладан, коллегиал бошқарув органларида иштирок этиши, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг вакиллик органлари, касаба уюшмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига аъзо бўлиши, ўз касбий ҳуқуқ ва умумий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда педагог ходимларнинг жамоат бирлашмаларига бирлашиш, улар номидан таълимни бошқариш, таълим сиёсати йўналишларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда иштирок этиши каби қатор ҳуқуқлар белгилаб берилмоқда.

Бу ишлар давлатимиз томонидан изчил давом эттирилади. Лекин бу – масаланинг бир томони. Иккинчи томони шуки, ўқитувчи – жамиятдаги энг обрўли касб эгаси бўлиши учун ўқитувчи ва мураббийларнинг ўзлари ҳам билим ва касб маҳоратини мунтазам оширишлари, ўз устида тинимсиз ишлаши кераклигини унутмаслигимиз жоиз.


Муқаддас Ўразалиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш