Депутатлар ташаббуси билан 48 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

 

Коронавирус пандемиясининг кенг тарқалиб кетиши дунё халқларини ташвишга солиб турган энг катта муаммога айланди. Ана шундай мураккаб шароитда одамларимиз бир-бири билан яна-да жипслашиб, бир-бирига елкадош бўлмоқда. Саховатпеша юртдошларимиз бугунги синовли кунларда кенг кўламда хайрия тадбирларини олиб бориб, қўлида борини муҳтожларга улашмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Зулфия Закирова ЎзХДП Тошкент туман Кенгашига сайланган бир гуруҳ депутатлар билан бирга тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

Ҳусусан, тумандаги Навоий, Чувалачи, Абдураҳмонов, Кўк терак, Келес, Хасанбой, Кўксарой ҳудудларида истиқомат қилаётган кам таъминланган, меҳнатга лаёқати чекланган ва боқувчиси бўлмаган 48 нафар оилаларга 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.

Шунингдек, улар махсус автотранспортларда рухсатнома асосида фуқаролар хонадонларига бориб, аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш билан бирга, улар билан томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланиши, коронавирусдан сақланиш учун гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Депутат Зулфия Зокированинг таъкидлашича, туманда яшовчи барча эҳтиёжманд оилаларга хайрия ёрдами кўрсатиш режалаштирилган...


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш