«Саховат ва кўмак»: партия кўнгиллилари 150 хонадонга 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши Кўнгиллилар жамоаси таркибига 120 нафар партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари киритилган. Улар «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатида фаол иштирок этмоқда. Ҳар куни юзлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга саховат кўрсатмоқда. Куни кеча вилоятнинг Конимех туманидаги яшаш шароити оғир бўлган 150 хонадонга 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг «Сахвот ва кўмак» умумхалқ ҳаракатида иштирок этаётганимдан мамнунман, — деди Халқ депутатлари Конимех тумани кенгаши депутати Данагул Бердиалиева. — Мана шундай синовли кунларда бизни сайлаган халқимиз билан бирга бўлиб, қўлимиздан келган барча чораларни кўраяпмиз. Айниқса, аҳоли орасида мавсумий ишлар ҳамда мардикорчилик билан кун кечирадиган инсонлар ҳам бор. Улар ҳозир карантин сабаб бирор жойга ишга чиқолмаяпти. Шу боисдан мана шундай оилаларни аниқлаб уларга партиянинг Кўнгиллилар жамоаси томониданн 12 турдаги озиқ овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, гигеник воситаларини бераяпмиз.

Меҳр-мурувват инсон қалбини қувончга тўлдиради, — дейди хонадон бекаси М.Исматуллаева – Турмуш ўртоғим билан мардикор бозорда бир кунлик ишларда ишлаб, кун кечирар эдик. Мана қарийб бир ойдан ошдики, оиламиз даромади тўхтаган. Аммо, саховатпеша инсонлар бор экан, улар ҳар куни холимиздан хабар олишаяпти. Бугун туман депутатимиз уйимизга келиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан сийлади. Шундай хайрли амалларни уюштирганларга миннатдорчилик билдираман.

Ҳайр саховат энг эзгу фазилатларимиздан биридир. Бу каби эзгу амаллар бугунги синовли кунларда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида бирлашганининг амалий ифодасидир. Бу меҳрга, мурувватга муштоқ кўнгилларни зиёрат этиб, эзгу қадриятларимизни рўёбга чиқармоқда.

 

Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш