Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат нима беради?

 

Бугунги кунда бутун дунёда пандемия даври бўлиши қарамай, мамлакатимизда ҳар соҳада жадаллик билан иш олиб бормоқда. Халқимиз фаровонлиги, юрт равнақи йўлида муҳим қарор ва фармонлар чиқарилмоқда.

Жумладан, куни кеча Президентимиз томонидан “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги янги ваколатларга эга бўлади, иккита янги марказ – “Электрон ҳукумат” лойиҳаларини бошқариш маркази ва "Рақамли иқтисодиётни ўрганиш” маркази ташкил этилади.

Ушбу қарор давлат хизматлари самарадорлигини ошириш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланишга асосланган ўзаро муносабатларнинг янги усулини белгилайди.

Қарорда барча тиббий муассасалар, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш ва алоқа хизматларининг сифатини оширишга қаратилган чора тадбирлар ҳозирги кунда мамлакатимизда жорий этилган карантин даврида ҳам ўз самарасини беради.

Рақамли иқтисодиёт ахборот ва алоқа соҳасидаги янги умумий мақсадли технологияларнинг трансформацион таъсири натижасидир. Бу барча иқтисодий ва ижтимоий фаолият соҳаларига таъсир кўрсатади. Масалан, чакана савдо, транспорт, молиявий хизматлар, ишлаб чиқариш, таълим, соғлиқни сақлаш, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар.

Ҳозирги кунда дунё бўйлаб интернет янги йўналишларда одамларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтирмоқда, янги ғояларни яратиш ва алмашиш, янги таркиб, янги корхоналар ва бозорларни шакллантириш имкониятини яратмоқда.

Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш нафақат маъмурий жиҳатдан самаралироқ ва арзонроқ, балки жамият ва ҳукумат ўртасидаги муносабатларни тубдан ўзгартиришни ҳам таъминлайди.

Шунингдек, электрон ҳукуматнинг мақсади жисмоний ва юридик шахсларнинг интерфаол иштирокини, давлат секторининг шаффоф ишлашини таъминлаш билан бирга, демократиянинг яхшиланишига, ҳокимиятнинг халқ олдидаги масъулияти ошишига хизмат қилади.

Уйлайманки, келгусида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат мамлакатимиз ривожланишида ўз самарасини беради. Ушбу технологиялар сиёсий алоқа имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради ҳамда давлат, тадбиркорлик ва фуқаролар ўртасидаги интеграциянинг янги даражаларига эришишга имкон беради.


Мирзаолим Олимов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходими.

← Рўйхатга қайтиш