Оғир кунлар ортда қолсин

 

Башарият яратилибдики, бошидан не-не синовларни ўтказмоқда. Уларни сабр, матонат билан енган халқгина ёруғ ва фаровон кунларга етади. Аммо, инсон ҳаётига кўзга кўринмас таҳдидлар борки, уларни олдида ожизмиз. Англаганингиздек, табиий офат, сув тошқини, ўт кетиши. Бу илғаб бўлмас офатлар инсонлар ҳаётини издан чиқариб, доимо таҳдид қилиб келади.

Куни кеча Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг ўпорилиб кетиши натижасида катта хажмдаги сув оқими аҳоли пунктлари, коммуникация тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги майдонларига катта зарар етказди. Бу халқимиз бошига тушган навбатдаги яна бир синов бўлди. Ушбу сув омбори 2017 йилда Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтган ҳудудда барпо этилган эди. Сув омборининг ҳажми 930 млн м3 ни ташкил этади. Унинг баландлиги 28,8 метр. Мутахассислар ёмғир ёғиб, кучли шамол бўлгани сабабли омбори тўғонининг бир қисмида ўпирилиши рўй берганлигини айтишмоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, сабр қилиб, оғирликни елкамизга олиб, чидашимиз керак. Биронта хонадон, биронта одам эътиборсиз қолммаслигини эътироф этди. Шу оннинг ўзидаёқ, Давлатимиз раҳбари бошчилигида халқимиз бирлашиб, саросимага тушмай, сабр-матонат ва меҳнат билан тез фурсатларда унинг оқибатларини бартараф этишга киришди. Яқиндагина Бухоро, Навоий вилоятларида табиий офот ўз изини йўқотмаган эди. Бутун аҳолимиз ушбу ҳудудларда вайрон бўлган уйлар таъмирланмоқда, коммунакация тизимлари соз холга келтирилмоқда. Шубҳасиз, бу ташвишларга ҳаммадан ҳам юртнинг отаси гарданига жуда катта масъулият тушади. Боиси, ота ўз оиласини тинчлиги, соғлиги, фаровонлиги учун жонини ҳам аямайди. Юртбошимиз халқимизнинг отаси сифатида халқига келган бу офотларни енгишга кучи ҳам, қудрати ҳам етади. Халқимиз билан бўлган учрашувларда талофатдан қадди букилган халққа руҳан далда бериб, бирорта хонадон эътиборсиз қолмаслигини, бу синовни албатта бирга енгишимизга даъват қилмоқда.

Аслини олганда, биз икки карра бахтлимиз, икки карра саодатлимиз. Бахтимиз шуки, Яратган бизга саховатпешва ва олийжаноб, мард ва жасур Юртбошини ином қилди. Ҳақиқий бахт, чинакам саодат шу эмасми?! Қаранг, қанчалик талофатнинг зарби қаттиқ бўлмасин, оғир вазминлик, сабр қаноат билан аҳоли саломатлигини сақлаш, талафот кўрганларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий объектлар ва қишлоқ хўжалиги майдонларини тезроқ тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди. Бутун халқимиз руҳланиб, Сирдарё вилоятига Саховат карвонларини юбормоқда. Бундай офатлар халқимизни тегирмон чархидан ўтказиб, буюк куч қудрати жўш уриб ягона мақсад сари бирлаштирмоқда. Хадиси шарифларимизда, “Моли бор одам молидан, илми бор илмидан, қуввати бор қуввати билан саховат кўрсатиши айтилган. Шу юрт фуқаросиман деган ҳар бир инсон бу ибратларни қалбига туккани рост. Ҳатто, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда саховат акциялари эълон қилинмоқда. Мен ҳам хайрли ишга ўз ҳиссамни қўшайин, деган кишилар сафини кенгаяётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу кимнингдир кўрсатмаси ёки топшириғи билан эмас, балки одамлар ўзларининг қалб амри билан саховатга бел боғлаган.

Қайси давлатда ислоҳотлар меҳр-оқибат, самимият билан йўғрилган бўлса, фуқаролар ҳам бу жараёнлардан мадад олади. Шундан бўлса керак, тонг саҳарлаб Сирдарё томон Саховат карвонлари кети узилгани йўқ. Кимдир озиқ-овқат, кийим кечаклар, кўрпа-тўшакларни шахсий автомашинасида карвон кетидан йўлга отланмоқда. Биласизми, саховат инсон табиатидаги энг гўзал хислат бўлиб, айнан мана шу хислат, инсонларни бирлаштиради. Бир бирларига ўзаро меҳр-муҳаббат уйғонади. Бундай давлатни бирорта ёвуз куч, бирорт офат енголмайди. Тўғри моддий зарар келтириш мумкин, бироқ халқнинг иродаси енголмайди.

Меҳр-оқибатли халқимиз ҳамжиҳат бўлиб, бу синовлардан чегарада турган ватан посбонларидек сергак турса, мардонавор енгади. Бу бюклик аслида. Ҳа,халқимизнинг буюклигидир. Бу буюкликни маъноси шуки Яратганнинг ҳар бир синовини халқимиз ҳикмат деб билмоқда. Оғир кунларда фуқароларнинг вазиятни тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашаётгани, аҳиллиги, саховат улашаётгани, юксак маънавиятини ҳам кўрсатмоқда. Бундай халқ дунёда йўқ.

Қарийб уч ойдирки, юртимизда пандемия хавфига қарши кураш кетмоқда. Ҳар куни Юртбошимиз ташаббуси ва раҳнамолигида фуқаролар соғлом ҳаётга қайтарилмоқда. Албатта, бу жараёнлар осон кечмаяпти. Халқни бирлаштириш, ўз ортидан эргаштиришни Муҳтарам Президентимиздан бутун дунёга ўрнак бўлаяпти. Кези келса, кичик ташкилотда айрим раҳбарлар бошқарувни эплолмай ортидан минг хил гаплар урчийди. Нафсига қул бўлиб, ҳамкасблари, оиласи олдида юзи шувут бўлади. Ўйлаб идрок қиламан, бутун бир халқ, бутун бир давлатнинг қувонч ва ташвишлари билан яшаш, синовли кунларда халқига инсонпарварлик билан мадад бўлиш ҳаммага ҳам насиб қилмас экан. Яратган эгамнинг назари тушган халқигагина мана шундай халқпарвар, жасур ва кучли шахсларни етакчи қилади. Кетма-кет офатлар қаршисида ҳам халқи учун юрагини қалқон қилиб, муаммоларни юксак инсонийлик асосида хал қилмоқда. Тезкор чора кўриб, мутасадди сув омбори яқинидаги маҳаллалар аҳолиси хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди. Жумладан, туманларда ташкил этилган махсус штаблар томонидан мактаб, коллеж, корхона ва хонадонларга жойлаштирилди. Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, барча шароитлар яратиб берилди. Ҳеч ким таҳлика ва саросимага тушгани йўқ. Чунки, халқимиз орқасида буюк йўлбошчиси, буюк раҳномаси борлигини яхши билади.

Нуронийлар билан бўлиб ўтган учрашувда “одамларни йиғиб, уйларга, палаткаларга жойлаштириб, озиқ-овқат билан таъминлаб, маҳаллама-маҳалла саранжом қилиб олишимиз керак. Бунинг учун ҳамма куч ва воситаларни сафарбар қиламиз. Шароит яхши бўлмагунча биронта раҳбар кетмайдислигига топшириқ берди. Қаранг, бунда мамлакат ва халқ, ҳар бир фуқаронинг тақдири учун улкан масъулиятни чуқур ҳис қилиш туйғусининг устуворлиги ёрқин намоён этмоқда. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” тамойили амалда эканлиги чин маънода ўз исботини яна бир бор кўрсатди. Ҳозир корхона ва ташкилотлар, мутасадди идора вакиллари эвакуация қилинган халқ билан бирга. Улар сув босган ҳудудларни тозалаш, қурилиш ва таъмирлаш, турмуш маромини йўлга қўйиш, бўйича узлуксиз ишларни амалга оширмоқда.

Халқимиз ҳеч қачон бундай синов олдида саросима ва таҳликага тушгани йўқ. Барчамиз бирлашиб, меҳр-мурувватимизни, саховатимизни аймасак, ўйлайманки офотлардан зарар кўрганлар осойишта ҳаётга тез кунларда қайтади. Кўрган кечирганларимиз ортда қолиб,тарих сахифалари яна ривожланиш йўлида давом этади.


Меҳрожиддин ДАРХОНОВ,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари.

← Рўйхатга қайтиш