Таълим тўғрисидаги қонун янги таҳрирда қабул қилинмоқда

 

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида «Таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Янги таҳрирда ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси 75 модда 12 бобдан иборат бўлмоқда.

Амалдаги қонуннинг бир қатор моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, мазмунан тўлдирилмоқда. Илғор тажрибалар инобатга олинган ҳолда, янги моддалар қўшилмоқда.

Хусусан, педагогик ходимларнинг касбий шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимоясида экани, уларнинг касбий фаолиятига аралашишга ҳамда хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланяпти.

Қонун лойиҳасида педагог ходимларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати ҳимояси мустаҳкамланяпти.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасида назарда тутилган меъёрлар партия Сайловолди дастурида белгиланган ғоя ва мақсадлар билан ҳамоҳанг эканини таъкидлашди. Педагог ходимларнинг ҳуқуқлари қонун билан мустаҳкамлаб қўйилиши уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эгалиги алоҳида қайд этилди.


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш