Сенатор ва депутатлар сардобалик ҳамюртларимиз билан учрашди

 

Сардоба сув омборидаги ҳалокат сабабли эвакуация қилинган юртдошларимизнинг 1000 нафардан зиёди Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги қишлоқ хўжалиги ҳамда маиший хизмат касб-ҳунар коллежлари биносида, аҳоли хонадонларида яшаб турибди.

Олий Мажлис Сенати аъзоси Санобархон Суярова, Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўрозбоев ва Жиззах вилоят Кенгаши депутати Дилмурод Худойшукуров маҳаллий мутасаддилар ҳамроҳлигида сардобаликлар билан учрашиб, суҳбатлашди. Яратилган шароит билан яқиндан танишди.

Яқин кунларда қийинчиликлар ортда қолиши, улар ўз уйларига қайтиши учун барча чоралар кўрилаётгани маълум қилинди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш