Сурхондарёликларнинг Сирдарё вилоятига навбатдаги кўмак карвони йўлга чиқди

 

Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманлари томонидан Сирдарё вилоятида юз берган табиий ҳодиса оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами жўнатилиши давом этмоқда. Бу кўмак қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда эканлигидан далолат беради.

Кеча 34 тоннадан зиёд озиқ-овқат, кўплаб кийим-кечак, дори-дармон ва кўрпа-тўшак кўринишидаги зарур маҳсулотлар ортилган автомашиналар карвони Денов туманидан беғараз ёрдам сифатида Сирдарё томон йўл олди. Воҳадошларимиз томонидан кўрсатилаётган мазкур инсонпарварлик ёрдами халқимизга хос бўлган қадриятларнинг амалдаги яна бир исботи бўлди. Ўзбекона саховат ва кўмак билан сирдарёлик юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш ва мана шундай синовли кунларда бир ёқадан бош чиқариб, уларнинг дардига шерик бўлишни кўзда тутади.



Феруза Болтаева,

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши масъул ходими.

← Рўйхатга қайтиш