Халқимизга хос қадриятнинг амалий ифодаси

 

Халқимизга хайру саховат кўрсатиш, муҳтожларга кўмак бериш каби эзгу фазилатлар азалий қадриятларга айланган. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугун айни муборак ойда фуқароларимизнинг меҳр-оқибат, эҳтиёжмандларга ёрдам бериш каби туйғуларини янада юксалтирмоқда.

Халқ депутатлари Хатирчи туман кенгаши депутати Махфуза Саидаҳмедова “Чинобод”, “Навбаҳор” ва “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларга ташриф буюриб, уларни ўйлантираётган масалалар юзасидан суҳбатлашди.

Ҳозирги шароитда аҳолининг эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож қатламларига ёрдам қўлини чўзиш, уларни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қўллаб-қувватлаш бурчимиздир, – дейди халқ депутатлари Хатирчи туман кенгаши депутати Махфуза Саидаҳмедова. – Дастлаб қайси маҳаллада кимга ёрдамқилиниши бўйича манзилли рўйҳатлар шакллантирилди. Имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган ёлғиз аёллар ва кексалар, кўп болалали оилаларга мурожаат қилишини кутиб ўтирмасдан ижтимоий кўмак етиб боришини эътиборга оляпмиз.

Депутат ва маҳаллий тадбиркор Тўлқин Зокиров ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган 40 та оилага 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ўзида жамлаган “Саховат” қутиларини улашди. Шунингдек, 25 килограмм ун ва 5 литр ёғ маҳсулоти тарқатилди.

Мутасадди ташкилот вакиллари билан депутатимиз муаммоларимизни аниқлаб, тезкорлик билан ҳал қилиш чораларини кўраётгани бизни хурсанд қилмоқда, – дейди “Гулистон” МФЙ да яшовчи Мадина Очилова. – Улар томонидан берилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўзғоримизга ёрдам бўлди. Оиламизни хурсанд қилган янгилик, менга иш топилганидир.

Ўша куннинг ўзида М. Очиловага тикув машинаси олиб берилиб, бандлиги таъминланди. У “Бахт текстиль” МЧЖ ишга қабул қилиниб, пахта териш учун этак (фартук) тикиш бўйича шартнома имзоланди.

Қишлоқ аҳолиси дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, саховаттпеша инсонларга соғлик тилади, дунё халқлари бошига келган бало тезроқ кўтарилишини сўраб дуо қилишди.

 

Хуршида Нарзиева,

ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш