Партиядошимиздан мактуб

 

Ватандошлар, бутун дунё халқлари бошига тушган оғир синов кунлари ўтиб бормоқда. Буюк яратгувчи олий зотнинг синовларидан соғ-саломат, матонат билан ўтайлик... Абу али ибн Сино қўлини тутган тиббиёт ходимлари билан бир тану бир жон ва елкадош бўлиб синовлардан ғалаба билан чиқайлик.

Қутлуғ Рамазон ойида ҳамма инсонларга соғлиқ тилайман. Оллоҳ айтган ёмон амаллардан сақланайлик. “Яхши иш бу – Аллоҳга сиғиниш, ундан кейин инсонлар бир-бирини севишидир... Муҳаббат оиладан бошланади”.

ХДП аъзосиман... Мен 1 ойлик нафақа пулимни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” фондига ўтказдим. Ўзбекистон Халқ демократик партияси раҳбариятидан менинг ташаббусимни қўллаб-қувватлаб, бутун партия аъзолари савоб ишларда қатнашишини сўрайман.


Ўктам Сафаров, пенсионер.


Ушбу мактуб партиямизнинг “Фейсбук”даги саҳифасига йўлланган. Муаллифга эзгуликка чорлагани учун миннатдорлик билдирамиз.

← Рўйхатга қайтиш