Саҳоватдан ҳеч ким четда қолмаяпти

 

Тожсимон вирус пандемияси шароитида эҳтиёжманд фуқароларни ҳар томонлама муҳофаза қилиш, тизимли равишда уларнинг ҳолидан хабар олиш, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни давлатимиз устувор вазифалардан бири қилиб белгилади. Пандемия туфайли эълон қилинган карантин даврида аҳолининг кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож қатлами ушбу саҳоват тадбирларидан беҳад хурсандлар.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан ушбу акция доирасида маҳаллий Кенгашларга сайланган 113 нафар депутатлар ҳамда 100 нафардан зиёд партия фаоллари иштирок этмоқда. Ўтган бир ой давомида шахсий ташаббуслар орқали 1 млн сўмдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари муҳтож оилаларга етказиб берилди. Айни пайтда бу иш тизимли давом қилиши учун кенг тарғибот тадбирлари олиб борилаяпти.

Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида моддий муҳофазага муҳтож оилаларни аниқлаш муҳимдир. Бу билан моддий ёрдамлар аниқ манзилларга етказишига эришилади. Шу мақсадда партиямиздан сайланган депутатлар тезкор мониторинг ўтказиб, 3790 та моддий ёрдамга муҳтож хонадонлар рўйхатини шакллантирдилар. Фақат рўйхатни шакллантириш билан чекланмай, ҳар бир хонадон депутатга ҳамда тадбиркорларга бириктирилишига эришилди.

Рўйхати шакллантирилган хонадонларга уч ой давомида саҳоват кўмаклари берилиши белгиланган бўлиб, депутатлар ҳамда партия фаоллари бу жараённи қатъий назоратга олганлар.

Халқимиз бошига тушган ушбу синовли кунларда депутатларимиз ва фаолларимиз “Саҳоватдан ҳеч ким четда қолмайди!” шиори остида ўз фаолиятларини давом қилдирмоқдалар.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш