Халқимиз Хотира ва Қадрлаш кунини юксак қадрлайди

 

Азиз ватандошлар!

Халқимиз Хотира ва Қадрлаш кунини меҳр-оқибат, бирдамлик ва умуминсоний қадриятлар улуғланадиган мўътабар байрам сифатида юксак қадрлайди.

Мамлакатимиз юксалиши, турмушимиз фаровонлигига заҳматкаш ота-боболаримиз, меҳридарё оналаримиз фидойи меҳнати, чексиз сабр-қаноати билан улкан ҳисса қўшганини ҳар доим чуқур миннатдорлик билан ёдда сақлаймиз.

Улуғ айём кунида Иккинчи жаҳон урушида ва фронт ортида буюк Ғалаба учун, бугунги кунлар учун жонини аямаган миллионлаб юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб, руҳи покларига ҳурмат бажо келтирамиз.

Ватанимиз тараққиёти учун фидокорона меҳнат қилиб, барчамиз учун дуода бўлиб юрган муҳтарам фахрийларимизга энг эзгу тилакларимизни йўллаймиз.

Ғамхўрлик ва бирдамлигимизни мустаҳкамлаб, бир-биримизни асраб-авайлаб, синовли кунлардан ёруғ юз билан ўтиш барчамизга насиб этсин.

Ватанимизга тинчлик, юртдошларимизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт доимо ҳамроҳ бўлсин!


Ўзбекистон Халқ демократик партияси

← Рўйхатга қайтиш