Сирдарёдаги ЎзХДП депутатлари “Меҳр улашинг” хайрия акциясида фаол қатнашяпти

 

Ўзбекистон ХДП карантин шароитида эҳтиёжманд юртдошларимизга ёрдам бериш, электорат вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бўйлаб “Меҳр улашинг” хайрия акциясини эълон қилган эди. Барча даражадаги депутатлар, партиямиз фаоллари бу ташаббусга катта харихоҳлик билдиришмоқда.

13 май куни Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Гулнора Боймирзаева Сирдарё вилоятидаги фожиа оқибатида эвакуация қилинган 4 та оила фарзандларига ўйинчоқлар олиб бориб берди. Шунингдек, “Обод юрт” МФЙ, Фарҳод кўчасида яшовчи ёлғиз фуқаро Нурчечак Бекташеванинг нафақасини олишдаги муаммо бўйича телефон орқали мурожаати шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Ширин шаҳар Кенгаши депутати С.Элмуродов Нуробод МФЙ Мустақиллик кўчаси, 14-уйда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Қаршиев Райим отага 2 қоп ун ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказди.

Сирдарё туман Кенгаши депутати Давранбой Ходжиев “Қуёш” МФЙда яшовчи кам таьминланган 2 та оиладан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.

Мирзаобод туман Кенгаши депутати Ҳасан Бердиев М.Улуғбек МФЙдан эвакуация қилинган 32 та оилага 17 турдаги озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар, кўрпа-тўшаклар тарқатди.

Боёвут туман Кенгаши депутати А.Холхўжаев Миришкор МФЙдаги Маҳобат кўчаси 1 уйда истиқомат қилувчи лейкоз (оққон) касаллигига чалинган С. Бўроновадан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.

Боёвут туманидан вилоят Кенгаши депутати Жўрабой Қўлдошев тадбиркор Азиз Фозилов билан Анорзор МФЙдаги Қаҳрамонлар кўчаси, 20 уйда яшовчи ёлғиз нуроний Кўпайсин Хожимуродова хонадонида бўлиб, унга кўрпа-тўшак ва кундалик эҳтиёж моллари топширди.

Бундай савобли ишлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.


Малика Рашидова,

ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходими.


Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш