Барча оила бахтли бўлсин!

 

Азиз юртдошлар, дунёда байрамлар кўп, лекин улар орасида шундай кун борки, у барчамиз учун энг азиз ва мўътабар бўлган оила қўрғонимизни нишонлаш кунидир.

Оила инсон учун муқаддас ва улуғ даргоҳдир. Инсон ана шу даргоҳда туғилади, ўсади, унади, вояга етади. Оилани мамлакатнинг кичик бир мўътабар парчаси, деб қиёслаш мумкин.

Жаҳон халқлари каби Ўзбекистонда ҳам 15-май - Халқаро Оила куни байрам сифатида нишонланади. БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрида бўлиб ўтган йиғилишида 1994 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 май кунини Халқаро Оила куни сифатида нишонлашга қарор қилинган. Мақсад - башарият диққатини инсон ўз умрини ўтказадиган, ўз орзу-умидлари, бахту саодати топадиган маскан - оила мустаҳкам бўлишига қаратишдир.

Фитрат шундай деган: “Ҳар бир оиланинг саодати ва иззати шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлик. Тинчлик ва тотувлик эса миллат оилаларининг интизомига таянади, мамлакат ва миллатлар ҳам шунча кучли бўлади.

Халқ демократик партияси ватанимиздаги барча оилаларни мустаҳкам, фаровон ва албатта бахтли кўришни истайди.

Биз сизга оилавий тотувликни, хотиржамликни, мустаҳкам саломатлик ва бахти бутунликни тилаймиз!

 

Мақсуда Ворисова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП Марказий Кенгаши раис ўринбосари

 
← Рўйхатга қайтиш