ЎзХДП ишчи гуруҳи Шароф Рашидов ва Зафаробод туманларидаги ҳолатни ўрганди

 

Боймурод Юсупов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи:

Камбағалликни қисқартириш ишларини ўрганиш бўйича ЎзХДП ишчи гуруҳи Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги ҳолатни ўрганди. Маълумотларга кўра, туманда жами хонадонлар сони 37682 тани, умумий аҳоли сони эса 221729 нафарни ташкил этади.

Ҳудудда 2745 та камбағал хонадон рўйхатга олинган. Пандемия шароитида аниқланган жуда эҳтиёжманд хонадонлар сони 1743 тани ташкил этган.

Томорқаси мавжуд бўлган эҳтиёжманд оилалар сони 1809 тани, улар тасарруфидаги умумий томорқа майдони эса 108 гектарни ташкил этади. Туман ҳокимининг қарори билан 143 гектар захирадаги ер майдони ажратилиб, ишлаб чиқариш кооперативларига жами 320 нафар камбағал оилалар аъзолари кооперацияга аъзо сифатида бириктирилиши режалаштирилган. Бунинг учун 220 млн. сўмлик субсидия маблағлари ажратилиши кутиляпти.

942 нафар ишсиз, даромадсиз кишилар жамоат ишларига жалб этилган.

194 нафар ишсиз ёшларга захирада турган 83,7 гектар ер майдони “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида боғзорлар барпо қилиш учун ажратилган.

Бандликка кўмаклашиш маркази маблағлари ҳисобидан 37 та камбағал оиланинг ҳар бирига 2 млн. 230 минг сўмдан субсидия ажратиш ҳисобидан енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатилган. 79 та камбағал оиланинг ҳар бирига 669 минг сўмдан кўчат ва уруғлик “Томорқа хизматлари” МЧЖ орқали етказиб берилган. Томорқалардаги экинларни суғориш учун 21 та оилага 2 млн. 230 минг сўмдан сув насослари етказиб берилган.

Ўрол Ўрозбоев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси:

Фуқароларни касбга ўқитиш мақсадида ўқиш истаги бор хонадонлар рўйхати шакллантирилган, аммо ўқув машғулотлари Зарбдор ва Жиззах шаҳрида жойлашган касб ҳунар коллежларида ўтказилиши белгилани қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Ўқишлар Шароф Рашидов туманига узоқлиги сабабли касбга тайёрлаш ишлари тўхтаб қолган.

Туманда камбағал оила фарзандларини ишга жойлаштириш мақсадида ташкил этилаётган кооперативларнинг ҳуқуқий мақоми, ишлаётганларнинг меҳнатга оид муносабатлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган. Мазкур масалада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг амалий ёрдами зарур.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда тумандаги мутасаддиларнинг долзарб ижтимоий масалалар бўйича ҳисобот ва ахборотларини эшитишга тайёргарлик кўриш белгиланди.

Камбағалликни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масала туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига киритилиши бўйича партия гуруҳи ташаббуси билан чиқадиган бўлди.

Акмал Турсунбоев,

ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи:

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари ҳамда партия масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳининг навбатда манзили Жиззах вилоятинниг Зафаробод туманида бўлди. Бу ерда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Маълум бўлишича, туманда ижтимоий аҳволи оғир бўлган аҳоли қатламининг рўйхати шакиллантирилган бўлиб, туман бўйича бундай оилалар 269 тани ташкил этмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан ҳар бир эхтиёжманд оилани камбағалликдан чиқариш бўйича масъулллар фақатгина умумий тартибда, яъни ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини учун битта туман ташкилоти масъул қилиб бириктирилган. Ҳар бир эхтиёжманд оила учун алоҳида масъуллар бириктирилмаган.

Туманда 10 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини бор. Турмуш шароити ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар 133 тани, уларда яшовчилар эса 606 нафарни ташкил этмоқда. Нафақа олмайдиган 37 та эхтиёжманд хонадонлар мавжуд. Уларга ёрдам кўрсатиш бўйича зарур манбалар аниқланиб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Эҳтиёжманд, шароити ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган аҳоли қатламини бевосита касбга ўқитиш ва тадбиркорликка ўргатиш ҳамда ёрдам кўрсатиш бўйича зарур манбалар аниқланиб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. 60 та эҳтиёжманд хонадоннинг ҳар бирига 23 сотихдан, жами 15 гектар ер майдонида кооператив усулда ер майдони ажратилган.

Шу билан бирга, туманда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишларда қатор сусткашликларга йўл қўйилаётганлиги маълум бўлди. Масалан, Зафаробод тумани ҳудудидаги камбағал оила сифатида рўйхатга олинган хонадонларга борилганида уларнинг аксариятида меҳнатга лаёқатли фуқаролар бўлса-да, уларни доимий иш билан таъминлаш чоралари кўрилмаган. Оилаларни камбағаликдан чиқариш учун манзилли ишлар амалга оширилмаган. Зарурий чора-тадбирлар белгиланмаган. Яъни, оилада доимий даромад келишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик ёки бошқа ишларга жалб этилмаган.

Мурод Ҳайитов,

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи:

Зафаробод тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини “Амир Темур” кўчаси 6/1 уйда яшовчи камбағал оила сифатида рўйхатга олинган Зиёда Бекбўтаева оиласи ўрганилганда, оиладаги бир нафар меҳнатга лаёқатли аъзоси доимий ишга жойлаша олмаган. Ушбу фуқаро вақтинчалик жамоатчилик ишларига жалб қилинган. Мазкур оила бир неча йиллардан буён доимий турар жойи бўлмаганлиги сабабли ижарада кун кечириб келаяпти. Оилани уй-жой билан таъминлаш масаласи мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди ва имтиёзли асосда бериладиган уйларни олиш учун навбатга қўйилди. Лекин доимий даромад бўлмаса, бу оиланинг уй олиш имконияти яхшиланмайди.

Ишчи гуруҳи ўрганиш якунлари бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. Унга асосан Зафаробод туманида камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш якунлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ва мутассади ташкилотлар иштирокида муҳокама қилинади.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш