Дўстлик туманида ўрганишлар ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси томонидан, маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида жорий йилнинг 14 май куни Дўстлик туманида Президентимизнинг 2020 йил 26 мартдаги №ПФ-5975 сонли “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалар бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида қуйидагилар аниқланди. Хусусан, Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги маҳаллаларда ҳар бир хонадон ва оилаларнинг турмуш шароити ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган қатлам 852 нафарнинг рўйхати маҳаллалар кесимида тўлиқ шакллантирилиб, 4 та сектор раҳбарлари томонидан тасдиқланган.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича чора- тадбирлар режасида касбга ўқититилиши бўйича туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан барча зарурий чоралар кўрилиб, туман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи базасида корантин тадбирлари тугагач, касбга йўналтириш бўйича ўқитиш жараёни бошланади.

Ишчи гуруҳ маҳаллаларда ҳар бир хонадон ва оилаларнинг турмуш шароити ва ижтимоий аҳволини ўрганди. Саноатчилар, Мевазор, Боғзор маҳаллалардаги 50 дан ортиқ оилаларга кириб, фуқароларининг яшаш шароитлари ва ижтимоий аҳволи ўрганилиб, ижтимоий аҳволи танг аҳоли қатламларининг муаммолари билан танишди. Ўрганиш мобайнида туманда кам таъминланган ва ишсиз аҳоли қатламлари, асосан аёллар ва ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касбий кўникмаларини ошириш зарурлиги ойдинлашди. Мазкур масала туман мутасаддилари томонидан аниқ тизим ишлаб чиқилмаган. Яъни, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, касбга ўргатиш борасида тизим йўлга қўйилмаган. Ушбу маҳаллаларда аҳолини томорқачилигини ривожлантириш имконият катта. Ҳар бир хонадонда 9-10 сотих экин майдони қаровсиз ётибди. Сабаби, ушбу маҳаллаларда экинларни суғориш учун оқова сув муаммо, ерлари шўр босган. Аҳоли билан суҳбатлашилганида, томорқасига экилган полиз маҳсулотлари оқова сув йўқлигидан қовжираб кетмоқда. Демак, ушбу маҳаллаларнинг ҳар бир кўчасига суғориш иншооатлари ташкил қилиш лозим.

Тумандаги эҳтиёжманд, камбағал оилаларни иш билан таъминлаш ишлари давом этмоқда.

Ишчи гуруҳга тақдим қилинган маълумотда жорий йилнинг ўтган даврида 394 нафар эҳтиёжманд, камбағал оилалар ишга жойлаштирилган ҳамда тасдиқловчи ҳужжатлар алоҳида жилдларга жойлаштирилган.

Тумандаги эҳтиёжманд,камбағал оилаларни иш билан таъминлаш қоғозларда рисолагидек бажарилган. Агар ушбу ишлар амалда бажарилганида, Дўстлик туманида бирорта камбағал оила қолмас эди. Хужжат бўйича ўрганиш мобайнида соха мутахассислари яратилган ишчи ўринларининг жойлашган манзилини, улар билан юзма-юз суҳбатлашиш учун имкон бермади. Уларни ишга жойлаштирилганлиги ҳақида буйруқ ёки шартномалари ҳам расмийлаштирилмаган. Бу борада ҳам хужжатлардагина аҳолини расмий таризда иш билан таъминланган. Бундан ташқари 465 нафар аҳоли жамоатчилик ишларига жалб қилинган.

Наврўз маҳалласида қаровсиз қолган бинода 15 йилдан буён яшаб келаётган иложсизликда яшаб келаётган Улча Холбоева жамоатчилик ишларига жалб қилинган. У апрел ойида 631 минг сўм ойлик иш ҳаққини олган. Ишчи гуруҳ ушбу хонадон эгаларининг яшаш шароитини ўрганди. У уч нафар оиласи билан иложсизликдан қаровсиз қолган,ташландик бинода яшаб келмоқда. Яшаш шароити жуда оғир. Бу ерда ётиб туриш, овқатланиш, нармал ҳаёт кечириш учун шароит йўқ. Улча Холбобоева турмуш ўртоғи билан туман ҳокимлигига беш йилдан буён кам таъминланган уйларга рўйхатга киритиш учун мурожаат қилиб келмоқда. Аммо, натижа йўқ. Туманда бу каби оилалар юзлаб топилади.

Тумандаги эҳтиёжманд оилалардан турмуш шароити ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган, боқувчисини йўқотган, меҳнат қобилиятига эга бўлмаган, фарзандлари вояга етмаганлардан жами 100 нафардан зиёд фуқаролар ҳудуддаги йирик корхоналар, ташкилотлари ҳамда ҳомийлик қилиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига бириктирилиб, улар томонидан фуқароларнинг пластик карталарига пул маблағлари тушириб берилди.

Тумандаги эҳтиёманд оилаларни бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ҳомийлик қилиш истагини билдирган бир қатор тадбиркорлар бириктирилиб, ҳозирги кунгача барча фуқароларнинг оилаларига етказиб берилмоқда.

Камбағалликни қисқартириш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича тегишли мутасадди раҳбарларига Дўстлик тумандаги партия гуруҳи ва мутассади ташкилотлар иштирокида таклифлар берилди.

 

М.Дарханов,

Ўзбекистон ХДП МК раиси ўринбосари

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш