Тил масаласидаги бетайин бир ташқи фикрнинг аҳамиятини ошириш шарт эмас

Шарбат Абдуллаева,

ЎзХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси:

Тил масаласида бетайин бир ташқи фикрга шунча эътибор қаратиб, долзарб қилиб кўрсатишнинг ўзи унинг аҳамиятини оширишга хизмат қилади ва бу - нотўғри!

Қонунчилигимизда бу масаланинг аниқ жавоби мавжуд. Агар камчиликлари бор деб ўйласак, уларни тузатиш масаласига устувор аҳамият берилса арзийди.

Бугун эса биз учун жуда муҳим қатор бошқа масалалар мавжуд. Биз ана шу масалаларга эътибор қаратишимиз, уларнинг ечими бўйича фикр билдиришимиз ва ишлашимиз лозим, деб ўйлайман.

← Рўйхатга қайтиш