Депутат ва сайловчи: синовларни биргаликда, елкама-елка туриб енгамиз!

 

Жорий йил бутун дунё ҳамжамияти учун синовли йил бўлди. Давлатлар коронавирус пандемияси билан курашмоқда. Ҳозирги шароитда қатор мамлакатларда ушбу касалликни бартараф этиш жуда мураккаб вазифа бўлиб қолаётгани ҳеч кимга сир эмас. Юртимизда ҳам пандемияга қарши курашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Афсуски, мазкур касаллик Зарафшон шаҳрини ҳам четлаб ўтмади. Барчамиз учун синов даври бўлган бугунги кунда аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, вирус балоси талофатларини камайтириш, синовли кунлардан эсон-омон ўтиб олишга ҳаракат қилишимиз ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Шаҳарда бу хатарни тезроқ бартараф этиш учун барча чора-тадбирлар белгиланган.

Шуни ҳам айтиш керакки, пандемияга қарши курашаётган бир пайтда Зарафшонликлар яна бир синовни бошдан кечирди. 13 май куни Зарафшон шаҳрида юз берган кучли ёғингарчилик сабабли сел сувлари тўпланиши кузатилди. Хусусан, “Даyгизтау” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги бир неча кўчаларда кўп миқдордаги ёмғир сувларининг (сел) келиши натижасида айрим турар жойларига қисман зарар етди. Шунингдек, сел сувлари Зарафшон шаҳридаги “Чорбоғ-Зарафшон” боғдорчилик жамиятига қарашли дала ҳовлиларида яшовчи аҳоли хонадонлари томорқаларига кириб борган. Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 94 нафар фуқаро Зарафшон шаҳар Кончилик электр энергетикаси касб-ҳунар коллежи ётоқхонасига жойлаштирилган.

Ана шундай синовли дамларда депутатлар, партиямиз фаоллари ҳам бир четда қараб тургани йўқ. Аҳоли билан елкама-елка туриб, уларга ёрдам қўлини чўзмоқда.

Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши депутати Аксауле Тумишова эвакуация қилинган фуқаролар билан учрашди. Депутат томонидан аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиеник воситалар етказиб берилди.


ЎзХДП Навоий вилояти кенгаши.


Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш