Одам ўзини ҳимоя қилиш учун ноёб ҳайвонни ўлдиришга мажбур бўлса, у жавобгарликка тортиладими?

 

Видеомулоқот шаклида ўтказилаётган ЎзХДП фракцияси йиғилишида "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти. Бу ҳужжатда ов қилиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солиниши назарда тутилган. Маълумотларга кўра, ҳозир мамлакатимизда 40 мингга яқин овчи бор экан.

 

Шарофиддин Назаров, парламентдаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

- Одам ўзини ҳимоя қилиш учун ноёб ҳайвонни ўлдиришга мажбур бўлса, у жавобгарликка тортиладими? Яна бир масала: қишлоқни ичидан ўтган каналдан балиқ овлаш учун "канални каттаси"дан рухсат олишга тўғри келадими? Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун лойиҳасида бу каби ҳолатларга тўлиқ ечим берилиши керак. Акс ҳолда, эртага тушунмовчилик ва қийинчиликлар юзага келиши мумкин. 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш