Хизматингиз эътиборга лойиқ, ҳурматли депутат!

 

Султон Ҳамроев Касбининг фаол депутатларидан бири...

Ўзбекистон ХДП Касби туман Кенгаши раиси, 26-Қорақўнғирот сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Султон Ҳамроевни касбиликлар яхши танийди. Сайловчилар ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича унга тез-тез мурожаат қилишади. Чунки депутат аҳоли ташвишларини ўз ташвиши деб билади.

У 2018 йил 12 июлда ўрни бошлаб қолган 26-Қорақўнгирот сайлов округи депутатлигига биринчи бор сайланган эди. Қисқа вақт ичида округда аҳолини қўллаб-қувватлаш, муҳтожларга кўмак бериш ишларига жиддий киришди.

Ҳудудда аҳолининг уй-жой муаммоларини ҳал этишга, “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғинида янги замонавий 530 ўринли мактаб қурилишига, кўча йўлларини таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фермер хўжаликларининг иқтисодий холатини кўтаришга, кўплаб кичик бизнес ва тадбиркорлик субъеклари иш бошлашига ташаббус кўрсатди.

Асосий эътиборини аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратиб келмоқда.

Ўтган йили ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахслар Файзулло Эсонов ва Норгул Холмуродовага ногиронлик аравачаси олиб беришга бош-қош бўлди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан 2019 йилда Қорақўнғирот қишлоқ врачлик пункти Човқай ҚВПдан ажратилиб, бошқаттан ташкил этилди.

Султон Ҳамроевнинг самарали меҳнатлари, халқ учун қилган хизматлари нобатга олинди ва ўтган йилда бўлиб ўтган сайловларда 26-Қорақўнғирот сайлов округи сайловчилари унга яна катта ишонч билдирди. У халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланди.

Бугун ҳам депутат ўзига билдирилган бу юксак ишончни оқлашга ҳаракат қилмоқда. 2020 йил бошидан буён ҳудуд аҳолисини қийнаётган муаммоларга ечим топишда катта ташаббус кўрсатиб келмоқда. Ҳафтанинг ҳар сешанба, пайшанба, шанба кунлари сайлов округида бўлиб, сайловчиларнинг мурожаатларини ҳал этишга ҳаракат қилади.

Жорий йилда ҳудуддаги Чилимбош, Қўнғирот қишлоқларида электр энергияси таъминотидаги камчиликларга барҳам беришда фаол иш олиб борди. Депутатнинг ташаббуси билан 3 та трансформатор таъмирланди. Қўнғирот қишлоғига томорқага оқар сув йўқлиги сабабли 100 млн. сўм бюджет маблағи ҳисобига артезиан қудуқ қаздириш ишлари амалга ошириляпти.

Яқинда ҳудудда истиқомат Холмурод бобо Худойбердиев ва Карим Усмоновларга партия Кенгаши ҳисобидан ногиронлик аравачаси олиб берди. Шунингдек, кўча ва йўлларни таъмирлаш, ёшларни бандлигини таъминлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Саховат ва кўмак” умумхалқ хайрия тадбирларида фаол иш олиб бориб, ҳудуддаги 3 та оилани ҳомийликка олган, 5 та оилага ўз хисобидан 3,5 млн сўмга яқин ун, озиқ-овқат, кийим-бошлар хайри-эҳсон қилган.

Султон Ҳамроев депутат сифатида одамларга яхшилик қилишни жуда яхши кўради.


Музаффар Туропов,

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш