Аҳолини иш билан таъминлаш масаласи танқидий кўриб чиқилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги "2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида"ги қарорининг Бухоро ва Навоий вилоятларидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган парламент видеоконференцияси бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ташаббуси билан ташкил этилган йиғилишда депутатлар билан бирга Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Бандлик бош бошқармалари раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этди. Аҳолини иш билан банд қилиш масаласи танқидий кўриб чиқилди.

Йиғилишда парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари, спикер ўринбосари У.Иноятов иштирок этиб, кун тартибидаги долзарб масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш