Вазир депутат мурожаатига қандай жавоб берди?
Тошкент тумани Кўксарой қишлоғи “Олтин тепа” ва “Бештерак” маҳаллалари аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш ниятида Тошкент тумани Кенгашининг фаол депутатлари Мирислом Усмонов, Саъдулла Матёқубов Уй-жой коммунал хўжалиги вазири Музаффар Солиевга мурожаат билан чиққан эди.
Вазир ёрдам сўралган илтимосни карантин шароитига қарамай, қисқа муддатларда ҳал этибди. 15 май куни 50 дм, 76 дм, 110 ва 160 дм.лик, жами 4 000 метр ичимлик сув қувурлари етказиб берилибди.
Депутатлар ҳурматли вазирга миннатдорлик билдиради.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.
ХДПдан янги лойиҳа: “#Ҳозир”