Депутатлар, партиядошларимиз умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашмоқда

 

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини амалга оширишда Халқ демократик партияси депутатлари, аъзолари ва хайрихоҳларидан тузилган кўнгиллилар жамоаси фаол иштирок этяпти.

Пандемия даврида ҳудудларда 330 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга мухтож оила, 306 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз нуронийлар, 735 мингдан ортиқ карантин вақтида даромадидан айрилган вақтинчалик ишсиз юртдошларимиз холидан хабар олиниб, уларга турли шаклда ёрдам кўрсатилди.

Маҳаллий депутатлар ташаббуси билан ҳокимликлар ҳамда “Саховат ва кўмак” фонди ёрдамида 12 млрд. сўмга яқин маблағ ҳисобига 200 мингга яқин оилага озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотлари етказиб берилди.

Хусусан, Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари Акбар Фазилов, Фаррух Бекмурзаев ва Ғофур Саидов томонидан Бухоро шаҳридаги 300 дан ортиқ оиланинг холидан хабар олиб, уларга зарур бўлган 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалар тарқатди.

Шунингдек, ЎзХДП Жиззах шахар Кенгаши депутати Фазилова Шоира Толибовна “Сангзор” МФЙ худудида камбағаллик рўйхатига олинган 3 та хонадонни ҳомийликка олди.

Фарғона вилоят Кенгаши депутати Гулчеҳра Жўраева вактинча ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида ҳудуддаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг кўмагида 22 нафар фуқаро ишга жойлашишига ёрдам берди.

Хоразм вилояти Гурлан туманидан сардобалик ватандошларимизга кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа ҳаётий зарур маҳсулотлар ортилган юк машиналари инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилди. Бу жараёнга партиямиз депутатлари ва фаоллари бевосита бош-қош бўлди.

 

Жаҳонгир Олимов,

ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходими

← Рўйхатга қайтиш