Партиямиз фахрийси – Ўзбекистон Қаҳрамони!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисидаги Фармонига биноан «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилоят бўлими раиси, Халқ демократик партиясидан вилоят Кенгаши депутати Нормуродов Ҳасан Норбекович давлатимизнинг юксак мукофоти «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди.

Ҳ.Нормуродов 1939 йил 16 ноябрда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. 1966 йил Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Узоқ йиллар турли соҳаларда раҳбарлик вазифаларида самарали фаолият юритиб, эл-юрт орасида катта ҳурмат қозонган.

Хусусан, 1995 йилгача Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, 2003 йилгача Халқ таълими ва Фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят қўмитаси раиси бўлган.

Ҳ.Норбекович 2003 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилоят бўлими раиси сифатида намунали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ҳ.Нормуродов Халқ демократик партиясининг фахрий аъзосидир. 2004, 2009 ва 2014 йилларда ўтказилган сайловларда партиямиздан Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган.

Фидойи ва самимий инсон, бағрикенг раҳбар, меҳрибон ва оқкўнгил устоз Ҳасан Норбековични давлатимизнинг юксак мукофоти билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши жамоаси ҳамда кўп минг сонли аъзоларимиз номидан қутлаймиз! Ана шундай жонкуяр партиядошимиз борлигидан фахрланамиз!

Ҳасан Норбековичга мустаҳкам соғлик, сўнмас шижоат ва оилавий бахт тилаймиз!

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Марказий Кенгаши

← Рўйхатга қайтиш