“Ёшлар келажагимиз - бунёдкорлари”

 

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда ислоҳотлар ҳақида мутахассислар томонидан янада тўлиқроқ маълумот бериш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри, Тошкент Молия институти билан ўзаро ҳамкорликда онлайн мулоқот ўтказилди. 

Мулоқотда шахс камоли, ёшларнинг ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси, мамлакатимизда кенг оммалашган беш ташаббуснинг фарзандларимиз ҳаётидаги ўрни ҳақида сўз бориб, асосий эътибор ёшлар масаласига оид, хусусан таълим тўғрисидаги қонунчиликка киритилиши назарда тутилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида фикр юритилди.

Мулоқотда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов онлайн мулоқотда иштирок этганларга сўнгги кунларда қонунчиликдаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Унда айтилганидек, таълим тўғрисидаги қонунга мана 23 йилдан сўнгина ўзгаритиш киритилгани ҳақида фикр юритиб, ундаги янгиликлар ва ўзгаритишлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, онлайн мулоқотда Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов иштирок этиб,  ёшларнинг давлат ва жамият томонидан олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштироки ҳақида гапираркан, бугун ижтимоий тармоқларда ҳар турли хил асоссиз маълумотларнинг тарқалаётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Бундай гапларга ёшлар ўзининг фикрига эга бўлган ҳолда ёндашиши ҳамда асосий эътиборларини билим олиш, касб эгаллаш ва ҳалол меҳнат қилиб, оилаларининг фаровонлиги ҳақида кўпроқ шуғуллансалар фойдали бўлиши ҳақида сўз борди.

Онлайн мулоқот савол жавоблар тарзида ўтиб, барча ёшларни ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан мулоҳаза юритилди.

Бу каби онлайн мулоқотни мунтазам равишда давом эттириш, институт талаба-ёшлар учун Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ўзларини қизиқтирган саҳна кўринишини ҳеч қандай тўловларсиз намойиш қилиб беришга келишилди. Шунингдек, институтнинг энг фаол, билимли ёшларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига карантин муддати туганганидан сўнг боришлари мумкинлига маълум қилинди.

 

Равшан Хомитов,

ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходими

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш