Ёшлар парламенти расмиятчиликдан ҳоли бўлиши зарур

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг видеомулоқот шаклида ўтказилаётган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ёшлар парламенти тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Депутатларнинг таъкидлашича, мамлакатимиздаги демократик жараёнларга янги куч ва ғоялар кириб келиши учун шароит яратилишида, депутат ва сиёсатчиларнинг янги, ёш авлоди шаклланиб келишида ёшлар парламенти муҳим аҳамиятга бўлади.

Фақат бунинг учун ташкилий масалалар эркинлик ва ихтиёрийлик тамойилларига риоя этган ҳолда йўлга қўйилиши, бу институт фаолияти юзакичилик, расмиятчилик кайфиятларидан мутлақо холи бўлиши муҳимлиги алоҳида таъкидланиб, шу ҳақда таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Фракция йиғилишида шунингдек Геном бўйича давлат рўйхатига олиш, «Маданият тўғрисида»ги, Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилади.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш