Имтиёз эгасига етиб борадими?

 

Коронавирус пандемиясининг кенг тарқалиб кетишига йўқ қўймаслик мақсадида амалга оширилган қатъий чора-тадбирлар жараёнида жуда кўп ҳақиқатларни англаб етдик. Уйда ўтирган карантин шароитли кунлардан ҳикматлар топдик.

Топган бу эзгуликларимизнинг, маънавий-руҳий куч ва иродамизнинг заминида ғамхўрлик туйғуси турибди. Бутун дунё бўйлаб кезган бу мураккаб ва оғир шароитда эҳтиёжманд оилаларни оғир аҳволда қолдирмаслик чоралари кўрилди.

Таъкидлаш керакки, кейинги икки ойда пандемиянинг аҳоли турмуш тарзи ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини юмшатиш бўйича Президентнинг 12 та фармон ва қарори қабул қилинди. Бунинг натижасида 500000 зиёд тадбиркорлик субъекти ва 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилибди.

Ана шу юксак эътиборнинг мантиқий давоми сифатида коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, 500 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти ва 100 мингга яқин аҳолига қўшимча 1,7 триллион сўмлик кўмак берилиши кўзда тутилибди.

Фармон билан ўзини-ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор одамларга муносиб шароитлар яратиш мақсадида янги тизим жорий этилиши белгиланди. Яъни, сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби ўзини-ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади. Лекин жойларда солиқчи ва бошқа мутасаддилар бу қоидага қанчалик амал қилади? Содда одамларнинг шўрини қуритмайдими? Бундай ҳолатлар бўлмаслиги учун депутатлар қатъияти, кенг тушунтириши жуда зарур.

“Қарс икки қўлдан” дейди халқимиз. Эндиги вазифа маҳаллий ҳокимият раҳбариларининг халқ билан яқиндан ҳамкорликда, ҳушёрликни қўлдан бой бермай сидқидилдан хизмат қилиши талаб этилади.

 

Мавжуда ҲАСАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш