Фракция 2019 йил Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижросини кўриб чиқди (видео)

Давлат бюджети ижроси билан боғлиқ камчиликлар танқид қилинди.

Парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракцияси йиғилишида 2019 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси ҳақида ҳисобот атрофлича кўриб чиқилди.

Маълумотларга кўра, солиқ ва ижтимоий тўловлар ставкаси камайтирилиши натижасида 900 мингдан зиёд яширин иш ўринлари легаллаштирилган.

Депутатлар бу йўналишлардаги ишлар Халқ демократик партияси дастурий мақсадларига уйғун эканини таъкидлашди.

Фракция аъзолари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил якунлари бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни қўллаб-қувватлаган ҳолда, бу йилги бюджет ижроси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирди...

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш