Сирдарёлик фаол депутатлар

 

Ўзбекистон ХДП карантин шароитида эҳтиёжманд юртдошларимизга ёрдам бериш, электорат вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бўйлаб “Меҳр улашинг” хайрия акциясини эълон қилган эди. Барча даражадаги депутатлар, партиямиз фаоллари бу ташаббусга катта хайрихоҳлик билдиришмоқда. Улар орасида Сирдарёлик депутатларимиз ҳам фаол иштирок этишмоқда.

25 май куни Ўзбекистон ХДП Ширин шаҳар кенгаши раиси Г.Юлдошева ва шаҳар Кенгаши депутати С.Элмуродов томонидан М.Улуғбек МФЙ 2-уй, 18-хонадонда яшовчи, 2-гуруҳ ногирони С.Султонова, Нуробод МФЙ Мустақиллик кўчаси 34-уйда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Р.Қаршиев, Мададкор кўчаси 9-уйда истиқомат қилувчи Х.Хидиров, Наврўз кўчаси 36-уйда истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган С.Абдуназароваларнинг ҳолидан хабар олиб, ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Партия фаоли М.Шаимов томонидан "Меҳр улашинг" акцияси доирасида Амир Темур МФЙда яшовчи 9 та эҳтиёжманд оилага 200 000 минг сўмдан хайрия қилинди.

Оқолтин туман Кенгаши депутати Ғ.Аҳмедов Янги ҳаёт маҳалласи Сўғдиёна кўчаси 4-2 уйда яшовчи Ф.Турсунова, Сўғдиёна кўчаси 11-1 уйда яшовчи Ш.Хайдаров, Матонат кўчаси 4-2 уйда яшовчи О.Юлчиева, Матонат кўчаси 36-1 уйда яшовчи Г.Солиева, Марғилон кўчаси 7-1 уйда яшовчи Р.Мутарова ва Булоқбоши кўчаси 7-2 уйда яшовчи Д.Қурбоноваларга ўз ҳисобидан сабзавот экинлари кўчатларини тарқатди.

Боёвут туман Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари Амир Темур МФЙда истиқомат қилувчи Мовий само кўчаси 8-уйда яшовчи Д.Сувонқулов, Мовий само кўчаси 17-уйда яшовчи Қ.Бўронова, Музофот кўчаси 7-уйда яшовчи С.Худойкулов, Шараф кўчаси 3-уйда яшовчи Қ.Бердиева, Шараф кўчаси 27-уйда яшовчи Р.Аракулов, Бирлик кўчаси 17-уйда яшовчи Р.Тошотов, Ой шуъласи кўчаси 9-уйда яшовчи Ж.Санакулова оилалари ҳолидан хабар олиб, озиқ-овқат ва бошқа керакли маҳсулотларни етказиб берди.

Бундай савобли ишлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давом этаётир.

 

Малика Рашидова,

ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходими

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш