Дунё болаларники...

 

Дунё халқлари жуда кўп байрам ва касб кунларини нишонлашади. Уларнинг орасида ўзининг беғуборлиги ва ҳар қандай дилларга ҳам хушнудлик касб этадиган “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни ўзгача кайфиятда ўтади.

Балки бундай шукуҳни барча жажжи қалблар ва диллар интиқлик билан кутиб турар. Ҳа, албатта, фарзандлар юзидаги кулгуни кўриб, уларнинг ғуборсиз сўзларини эшитиш жуда ёқимли.

Бу кунда барча болалар қатори имконияти чекланган бўлсада, ўзининг билими, кучи ва келажакка бўлган умиди билан интилиб келаётган болаларнинг кўнглини нурафшон қилишнинг бахти эса ўзгача.

Мана шундай мақсад билан, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши билан биргаликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий даҳасида жойлашган Ал-Фаробий маҳалласида истиқомат қилаётган бир қатор фарзандлар кўнглига байрам кайфияти улашилди.

Шунингдек, партиямиздан сайланган халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Шаҳло Мирхаликова имконияти чекланган болаларнинг ота-оналари билан мулоқот ташкил этилиб, уларга амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.

— Мен ҳам келажакда жуда яхши инсон бўламан, — дейди хонадонларда яшовчи 12 ёшли Улуғбек. — Катта бўлсам болалар ўйинчоғини ишлаб чиқарувчи бўламан, деб сўзини давом эттирар экан. Унга нега шу иш билан шуғулланишни ният қилаётгани сўралганда. Чунки барча болалар доим  хурсанд бўлишини, ота-оналарини яхши кўришини хоҳлайманда, деб сўзларини якунлайди.

Демак, мамлакатимизнинг барча фарзандлари бахтли бўлиши керак. Унинг учун эса биз катталар уларга меҳр қўлини узатсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

“Халқаро болалар ҳимоя қилиш” куни муносабати билан барча болажонларимизга ҳар кунини хурсандчилик ва бахтли ҳолда ўтказишларини истаб қоламиз.

 

Равшан Хомитов,

ЎзХДП Марказий  Кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш