Жойларда «яшил», «сариқ» ҳудудларда аҳолининг карантин тугади, деган фикрга бориши, карантин қоидаларига риоя қилмай кўчага ниқобсиз чиқиши, ижтимоий масофага риоя қилмаслик ҳолатлари тез-тез кузатилаётгани ташвишли ҳолдир.
Давлатимиз ҳар бар касалга чалинган беморни даволашга, карантинга олинганларга яхши шароит яратишга катта аҳамият ва маблағ ажратаётган бир пайтда, айрим фуқароларимиз бу ҳолатга бефарқ қарашини тушуниб бўлмайди.
«Яшил» ҳудудларнинг «сариқ» ёки «қизил»га айланиши, айниқса, карантинга олинганлар орасидан эмас, аҳоли орасидан коронавирусга чалинаётганларнинг аниқланаётгани ҳар қандай инсонни қаттиқ ташвишга солади. Ахир аҳоли орасида битта инсон қоидаларни парво қилмай юрса, у неча кишига касалликни юқтириши мумкин? Ҳар биримиз бу масалада огоҳ ва хушёр бўлишимиз керак.
Шу билан бирга, қийинчиликка дуч келган, кам таьминланган оилаларига "Саховат ва кўмак" умумҳалқ ҳаракати асосида берилаётган ёрдам манзиллилиги бўйича жамоатчилик ва депутатлик назоратини қатьий олиб бориш асосий вазифамиз, деб ҳисоблайман.
Биргаликда, бирдамликда бўлсак, ҳар қандай муаммони бартараф этамиз, мамлакатимизда ҳукм сураётган пандемия балосидан тез орада халос бўламиз.
Халилла ЕШИМБЕТОВ,
ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши раиси