Сурхондарёдан сайланган депутатлар Сирдарёда

 

Маълумки, “Сардоба” сув омбори тошқинидан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида яшовчи аҳоли хонадонларини қайта таъмирлаш учун мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан қурилиш ташкилотлари ва қурувчи-бунёдкорлар Сирдарёга бориб, қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Сурхондарё вилоятидан сайланган депутатлар Сирдарё вилояти Оқолтин туманининг тошқиндан зарар кўрган “Аҳиллик” маҳалласи ҳамда “Учтом” аҳоли вакиллари, у ерда уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш ишларини амалга оширилаётган сурхондарёлик қурувчилар ҳолидан хабар олинди.

Иш қизғин олиб борилмоқда. Сурхондарё вилоятидан ҳам 18 та қурилиш-пудрат ташкилоти вакилларидан иборат гуруҳ айни пайтда Оқолтин туманининг тошқиндан зарар кўрган аҳоли пунктларидаги жами 148 та хонадонни қуриш ва қайта таъмирлаш ишларини амалга оширмоқда.

Эътиборлиси, мазкур ҳудудда янги сунъйи қопламали спорт майдончаси, маҳалла гузари(маҳалла биноси, маиший хизмат объектлари) сурхонадарёлик алпомишлар томонидан замонавий тарзда қурилмоқда. Бу эса, ушбу ҳудуддаги аҳолига албатта қулайлик яратади. Айниқса, бундан ёшларнинг хурсандчилиги чексиз.

Гуруҳ таркибида 125 дан ортиқ қурилиш техникалари, 1000 нафарга яқин қурувчи бўлиб махсус формалар билан таъминланган. Шунингдек, шифокорларни ҳам кўрдик. Улар ҳар куни бунёдкорларнинг саломатлигини назорат қилишаётган экан. Ҳашарчи-қурувчилар учун чодирлар қурилиб, ётоқ жой, уч маҳал иссиқ овқат ва бошқа зарур шароитлар яратилганлигини гувоҳи бўлдик.

Қурувчи-усталар билан бўлиб ўтган суҳбатда зарар кўрган ҳудудларни қайтадан бунёд этиш ишларида, яъни мактаб, боғча, ичимлик сув объекти, ирригация тармоқлари ва ички автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича кенг миқёсидаги ишларига куч-ғайрат тиладик. Дастурхон ёзилиб, бунёдкорларга ош тортилди. Юртимизни ҳар қандай бало-қазолардан яратганнинг ўзи асраши, тинчлигимизни сўраб дуо қилинди.

Гувоҳи бўлганмиз Мамлакатимиз раҳбариятининг бундай эътиборидан маҳаллий аҳоли хурсанд. Узлари ҳам қурилиш ишларида иштирок этиб, ўз вақтида маошларини олишаётганлигини, ҳеч қандай муаммолар йўқлигини алоҳида айтишди.

Энг асосийси уларнинг кўзларида келажакка бўлган ишонч, мақсад сари илдамлик ҳамда шижоатни кўрдик.

Яна бир гап, мазкур офатнинг келтирган зарарини ўз кўзимиз билан кўрдик. Келгусида шунга ўхшаш фалокатлар қайта юз бермаслиги учун қонунчилик ижодкорлиги ҳамда назорат-таҳлил фаолиятимизда эътибор қаратишимиз зарур бўлган жиҳатлар ҳақидаги хулосалар билан қайтдик.

Сўнгида айтмоқчи бўлганимиз, агарда бирлашсак ҳар қандай қийнчилик ва муаммоларни албатта енгамиз.

 

Фирдавс ШАРИПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш