Давлат бюджети ижросидаги камчиликлар биргаликда ҳал этилиши муҳим

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида давлат бюджети ижроси билан боғлиқ Ҳукумат ҳисоботи муҳокама этилмоқда. ЎзХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов Давлат бюджети қонун сифатида қабул қилинаётгани, аммо унинг ижроси ҳақидаги ҳисобот турли сабаблар парламент муҳокамасига кечиктириб киритилаётгани, шу масалада муаммоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича қандай чоралар кўрилиши кераклиги ҳақида савол берди.

Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Тимур Ишметов жавоб бериб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Хусусан, вазир парламент депутатлари бошчилигида ишчи гуруҳ тузиб, ҳолатни таҳлилий ўрганишни таклиф қилди. Зарур бўлса, қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрланиши мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш