Андижонда юзга яқин эҳтиёжманд оилалар фарзандларига совғалар топширилди

 

Халкаро болаларни химоя килиш куни Андижон вилоятидаги партия депутатлари ва фаоллари болажонларни хурсанд қилишди.

Карантин талабларига риоя этган ҳолда, ташкил этилган йўқлов тадбирларида эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, ногиронлиги бор болалар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига турли хил совғалар улашилди.

Жалақудуқ туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги 32 нафар ўз уйида, якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар ва болалар ҳолидан хабар олиб, туман ҳокимлиги ва партия томонидан байрам совғалари топширилди.

Шунингдек, Бўстон туман Кенгаши депутати Матлубахон Тўйчиева партия фаоллари билан биргаликда маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар фарзандларига совғалар улашишди.

Байрам куни юзга яқин эҳтиёжманд оилалар фарзандларига совғалар топширилди.


Ўзбекистон ХДП Андижон

вилоят кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш